Қадимий Нил водийси Ливия саҳроси билан чегарадош ҳудудда, ям-яшил экинзорлару, финикий палмалар ўрнини сап-сариқ қум тепаликлари эгаллайдиган жойда ғайритабиий шамоилдаги тоғлар кўзга ташланади. Бу тоғларнинг қораси жуда узоқдан, бир неча ўн километр узоқликдаги Қоҳира шаҳридан ҳам кўриниб туради.
Ғаройиб кўриниш, геометрик аниқлик, тарихий жозибадорлик, қудратли улуғворлик буларнинг барчаси Миср эҳромларида мужассам. Миср эҳромлари Дунё мўжилари рўйхатига ҳам киритилган.
7-13 июль кунлар Мўжизалар юртида илк бора катта Кураш байрами ташкил этилади.
Кураш бўйича катталар ва ёшлар ўртасида Африка чемпионати ва Kurash – World Series Pro турнирининг Африка қитъаси саралаш босқичларига Қохира шаҳри мезбонлик қилади. Халқаро Кураш ассоциацияси, Африка Кураш иттифоқи, Миср Кураш қўмитаси, Миср Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур мусобақаларда қитъанинг энг кучли полвонлари куч синашади.
Кураш баҳслари Қохиранинг энг йирик ва замонавий “Complex Heliopolis” ёпиқ спорт мажмуасида ташкил этилиши режалаштирилган. Мазкур комплекс 1991 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, 4 та ёпиқ мажмуадан ташкил топган. 16 минг томошабинни ўзида сиғдира оладиган комплекснинг футбол залида FIFA доирасида кўплаб халқаро учрашувлар ўтказилган.
Мусобақа дастурига асосан 7 июл куни Африка Кураш иттифоқининг Бошқаруви йиғилиши ўтказилади. 8 июл куни ҳакамлик ва мураббийлик семинари ва имтиҳонлари бошланади.
9-11 июл кунлари катталар ва ёшлар ўртаси Африка чемпионати бўлиб ўтади.
12 июл куни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун World Series Pro турнирининг Африка қитъаси саралаш босқичи ўз ғолибларини аниқлайди.
Маълумот учун: Миср Кураш қўмитаси 2022 йилда ташкил этилган ва шу йилнинг ўзида Пуна шаҳрида бўлиб ўтган IKAнинг навбатдаги Конгрессида аъзоликка қабул қилинган.
Кураш бўйича йирик халқаро тадбирларда Мисрда илк маротаба ташкил этилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.