⚠️ Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи, 1994 й.т. шахсга тегишли Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 2797 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❗️ Ҳурматли фуқаролар! Кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш соғлиқ учун хавфли ҳисобланади. У организм учун жиддий муаммолар ва ҳатто кучли қарамликни келтириб чиқаради. Юрак хуружи, асаб тизимидаги бузилишлар ва ички аъзоларни ишдан чиқаришга олиб келади. Энг аянчлиси, у ўлим ҳолатига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Шу боис, юртимизда бундай моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва рецептсиз сотилиши қатъиян таъқиқланиб, жавобгарлик белгиланган.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Бир кун аввал Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия БМТга Донбасс, Новороссия ва Қрим халқларининг Гренландия сингари ўз-ўзини идора этиш ҳуқуқини тан олиш ҳақида сўров юборганини маълум қилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.