Уч йил олдин шунга ўхшаш лойиҳа ими-жимида бекор қилиб юборилган эди. Бу сафар кунига 10 минг қадам юриш бўйича “юқори кўрсаткичларга эришганлар” давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма олиши, барча вояга етган аъзолари бундай натижага эришган оилалардан 14 таси ҳар йили лотерея орқали электромобил ютиб олиши мумкин.
Ўзбекистонда аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдиришга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади. Бу – 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
бир сутка давомида камида 10 минг қадам юришни тарғиб қилиш;
юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;
оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобил бериш;
аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига болалар майдончасини қуриш, яшил боғ яратиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш ва чиқинди контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратиш.
Юқоридагиларни назарда тутувчи электрон платформа 2025 йил 1 июнгача ишга туширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пиёда юрганларни мукофотлаш тизими 2021 йил март ойида ҳам йўлга қўйилганди. Ўшанда 1hls.uz платформаси ишга туширилиб, шу орқали кунига 10 минг қадамдан ортиқ юрган фуқароларга 3 минг сўмдан тўлаш бошланган эди. Лекин кўп ўтмай, 2022 йил январида бу жараён тўхтатиб қўйилганди.
2022 йил май ойига келиб, жамоатчилик пиёда юрганларни мукофотлаш ими-жимида бекор қилиб юборилганидан хабар топганди.
Ўшанда пиёда юрувчиларга платформада ҳисобланган пул мукофотларининг бир қисми охир-оқибат тўланмай қолган.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Microsoft, биринчи навбатда, кам ишлаётган ва кам ишлайдиган ходимларга таъсир қиладиган ходимларнинг қисқаришини тасдиқлади. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони ҳозирча ошкор этилмаган.
АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .
Колумбия университети профессори Жеффри Сакс Нетаняҳуни Сурия ва Ироқдаги уруш учун жавобгарликда, шунингдек, АҚШни Эрон билан тўқнашувга ундашда айблаган.
Россия-Украина урушида қурбон бўлган аскарларнинг сонини аниқлаш қийин, чунки экспертлар буни "ҳикоялар уруши" деб аташади. Аниқ нарса шуки, Россия Иккинчи Жаҳон Урушидан бери ҳар қандай урушдан кўра кўпроқ аскарларини йўқотди.