Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Хитойга янги автобус қатновлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Траспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш мақсад қилинган.
Янги қатновлар қуйидаги халқаро йўналишларда жорий этилади:
Қозоғистонга
Бухоро—Туркистон;
Урганч—Оқтов;
Фарғона—Олмаота (Тожикистон орқали).
Тожикистонга
Самарқанд—Душанбе;
Бухоро—Душанбе.
Қирғизистонга
Андижон—Ўш;
Андижон—Жалолобод;
Андижон—Арсланбоб;
Косонсой—Жалолобод;
Бухоро—Бишкек.
Россияга
Сурхондарё—Бухоро—Урганч—Нукус—Москва;
Урганч—Нукус—Уфа;
Нукус—Краснодар;
Тошкент—Уфа;
Тошкент—Краснодар.
Хитойга
Нукус—Урганч—Бухоро—Урумчи.
Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга оширмоқчи бўлган хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда вазирликка мурожаат қилиши мумкин
Шунингдек, бошқа мунтазам халқаро автобус йўналишларида фаолият юритиш истагидаги ташувчилар хорижий ташувчилар билан паритет асосида ишлашга келишган ҳолда, вазирликка ўз таклифларини киритиши мумкин.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Колумбия университети профессори Жеффри Сакс Нетаняҳуни Сурия ва Ироқдаги уруш учун жавобгарликда, шунингдек, АҚШни Эрон билан тўқнашувга ундашда айблаган.
Microsoft, биринчи навбатда, кам ишлаётган ва кам ишлайдиган ходимларга таъсир қиладиган ходимларнинг қисқаришини тасдиқлади. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони ҳозирча ошкор этилмаган.
АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .
Россия-Украина урушида қурбон бўлган аскарларнинг сонини аниқлаш қийин, чунки экспертлар буни "ҳикоялар уруши" деб аташади. Аниқ нарса шуки, Россия Иккинчи Жаҳон Урушидан бери ҳар қандай урушдан кўра кўпроқ аскарларини йўқотди.