2024 йилда ўтказилган III-Тошкент Халқаро инвестиция форуми глобал мулоқот ва йирик инвесторлар майдони бўлди
2024 йилнинг 2-3 май кунлари Ўзбекистонда III-Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтган эди. Ушбу 93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқ делегатни жамлаган форум глобал мулоқот ва инвестициявий соҳадаги илғор тажриба алмашиш майдонига айланди.
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг Бош вазирлари иштирокида минтақавий энергетика лойиҳаларининг (Қамбарота ГЭС-1 ва Ёвон ГЭСини қуриш) хорижий инвесторларга тақдимоти бўлди.
Форумни 30 та мамлакатдан 110 дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари, жумладан дунёнинг етакчи нашрлари “CNN”, “Euronews”, “London Post” ва “Accociated Press” томонидан ёритилди.
Форум якунига кўра жами қиймати $26,6 млрд.га тенг келишувлар имзоланди. Маълумот учун: 2023 й. ТХИФДА $11 млрд. 167 та ҳужжат имзоланганди.
Хусусан қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди:
— “Дата Vоlt” компанияси (Саудия Арабистони) билан ҳамкорликда “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш ($1 млрд.) ва яшил технологияларга асосланган “маълумотлар марказларини” қуриш ($3 млрд.);
— “Аcwа Pоwеr” компанияси (Саудия Арабистони) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 5 ГВТ шамол электр станциясини ҳамда қуввати 2 ГВТ бўлган электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш ($6,2 млрд.);
— “Амеа Pоwеr” компанияси (БАА) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1000 МВТ бўлган шамол электр станциясини қуриш ($1,1 млрд.);
— “Сауди Табрид” компанияси билан Нукус, Фарғона ва Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизатсия қилиш ($750 млн.);
— “Нил Шугар” компанияси (Миср) билан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш ($500 млн.);
— “Шайнхай Кнуд Интернешнл” компанияси (Хитой) билан Наманган вилоятида текстиль ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ($205 млн.);
- “Вилмар Интернешнл” компанияси (Сингапур) билан Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун озуқа ишлаб чиқариш ($200 млн.).
Бундан ташқари, форумда дунёнинг бир қатор йирик компаниялари ҳисобланган “Ораском Инвестмент” (Миср), “Бонафарм Груп” (Венгрия), “Саяр” (АҚШ), “Голдвинд”, “Синома” (Хитой), “Сам Япи” (Туркия), “Паша Девелопмент” (Озарбайжон) “Ласелсбергер” (Австрия), “Петросат Чехелсотон” (Эрон) каби компаниялар билан қиймати $6,6 млрд. тенг янги инвестисия лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Тадбирда иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган панель сессиялар, муҳокамалар, бизнес нонушта ва давра суҳбатлари каби бой дастурдан иборат бўлди. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда давлат, инвесторлар ва тадбиркорларнинг рольи марказий мавзулардан бирига айланди.
Сессияда коррупцияга қарши кураш сиёсати бўйича етакчи экспертлар сўзга чиқди. “Иқтисодиётда коррупция ва жиноятчиликка қарши самарали курашиш сармоявий муҳитни яхшилаш учун зарур, – дея хавфсиз ва шаффоф ишбилармонлик муҳитини яратиш муҳимлигини таъкидладилар сўзга чиққанлар.
– Коррупцияга қарши самарали кураш комплекс ёндашувни, жумладан, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва давлат ҳаракатларининг шаффофлигини оширишни талаб қилади, – деди Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов.
Ритейл бўйича сессияда савдонинг асосий муаммолари ва имкониятлари, жумладан, солиқ қонунчилигини такомиллаштириш ва импорт тартиб-қоидаларини соддалаштириш белгилаб берилди. “Янги брендларни бозорга муваффақиятли мослаштириш учун шарт-шароит яратиш зарур”, - дея маъқуллашди иштирокчилар.
— Божхона тўловларини пасайтириш тўғрисидаги резолютсия туфайли биз Буюк Британия ва Қозоғистондаги каби адолатли нархларни ўрнатишга муваффақ бўлдик, – дейди «Ташкент Cитй Малл» савдо ва маркетинг директори Иля Ляпустин.
Анъанага айланган мазкур Тошкент III Халқаро инвестиция форумида режалаштирилган ташаббуслар ва имзоланган келишувлар барқарор ривожланиш ва инвестицияларни жалб этиш йўлида фаол иш олиб боришни ҳозирга қадар исботини топмоқда. Ўзбекистон халқаро майдондаги стратегик ҳамкор сифатидаги рольини яна бир бор тасдиқлаб, жаҳон сармоядорлари эътиборини ўзига қаратиб, минтақа иқтисодий ўсишига ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз жорий йилнинг июнь ойида Тошкент ВИ Халқаро инвестиция форумини ўтказишни режалаштирмоқда.
Аёллар тадбиркорлигига бағишланган бизнес нонушта тадбиркор аёлларнинг жамиятга таъсири катта эканлигини таъкидлади. Маърузачилар даромадлилик ва ижтимоий масъулият ўртасидаги мувозанатга эришиш учун илҳомлантирувчи мисоллар ва стратегияларни тақдим этдилар.
Хорижий инвестицияларни яшаш учун рухсат олиш дастурлари орқали жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. – Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ҳамкорликка очиқлиги ва кўчмас мулк истиқболлари туфайли ўзини жаҳон инвесторлари учун жозибадор йўналиш сифатида кўрсатди, – дейди Ҳенлей&Партнерс компанияси вакили Акрам Мухаматқулов. “Таъминот занжирлари ва барқарорлик: ноаниқлик даврида мувозанатни топиш” мавзусидаги давра суҳбатида иштирокчилар глобал таъминот занжирларининг барқарорлиги учун муаммолар ва стратегияларни муҳокама қилдилар. “Туркия ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорликка эга ва биргаликда ҳамкорликни сезиларли даражада мустаҳкамлашимиз мумкин, – деди Туркия савдо вазири ўринбосари Сезай Учармак.
Шунингдек, форум давомида рақамли технологияларни инвестиция стратегияларига интеграция қилиш муҳимлиги таъкидланди. «Рақамлаштириш келажак эмас, бу ҳозирги замон ва у инвестиция жараёнларини тезлаштириш ва уларнинг шаффофлигини оширишда асосий роль ўйнайди», деб таъкидлади финтех экспертлари.
«ИТ-ПАРК Узбекистан: янги ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги питч-сессияда Ўзбекистонни 2030 йилгача минтақавий ахборот технологиялари марказига айлантириш режалари тақдим этилди.
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов сўнгги инвестицияларнинг аҳамияти билан ўртоқлашди: “Кеча биз муҳим воқеа – йирик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳаси бўлган Дата Вольтъдан 5 миллиард долларлик яшил маълумотлар маркази қурилиши бошланганига гувоҳ бўлдик. Биз ИТ-компаниялар учун қулай муҳит яратмоқдамиз ва Ўзбекистонда офисларни очиш ва бошқариш билан боғлиқ барча хавфларни қоплаш учун “Ноль риск” дастурини ишга туширмоқдамиз”.
“Алоқалар: Буюк Ипак йўлининг тикланиши” мавзусидаги давра суҳбатида халқаро экспертлар ва давлат идоралари вакиллари Ипак йўлининг қадимий йўналишлари бўйлаб алоқаларни, иқтисодий ҳамкорликни ва маданий алмашинувни кенгайтириш имкониятларини ўргандилар.
“Интеграциялашган шаҳарсозлик: сифатли инвестициялар, атроф-муҳит ва одамлар учун қулайлик” мавзусидаги давра суҳбатида етакчи урбанистлар, меъморлар ва ишбилармон доиралар вакиллари Тошкент шаҳрини ривожлантиришга ёндашувларни муҳокама қилди. Хусусан, БCГ бошқарувчи директори ва катта ҳамкори Владислав Бутенко барқарор шаҳар ривожланишига эришиш учун инновацион ечимларни шаҳарсозликга интеграция қилиш муҳимлигини таъкидлади. У комплекс режалаштиришда ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатларни ҳисобга олиш, улар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Форум турли вазирликлар ва вилоятлар учун инвестицияларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этди. Имзоланган келишувлар саноат, энергетика, фармасевтика ва автомобильсозлик каби муҳим тармоқларни ривожлантиришдан дарак беради.
Рақамли технологиялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Дата Вольт ахборот технологиялари компанияси ўртасида «яшил» технологияларга асосланган дата-марказни қуриш бўйича келишув форумнинг асосий ютуқларидан бири бўлди. Мутахассислар бундай лойиҳаларнинг Ўзбекистон учун муҳимлигини таъкидладилар. Имзолаш маросимида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Дата Вольт директори Ражит Нанда иштирок этди.
Шунингдек, Автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ал Баwани Cапитал» компанияси ўртасида Сирдарё-Бахт ҳалқа автомобиль йўлини қуриш ва Тошкент-Самарқанд йўлини реконструксия қилиш бўйича келишув имзоланди. Имзоланган келишувлар бугунги кунда инвестиция ташаббуслари учун асос бўлмоқда.