Американинг етакчи нашри «The New York Times» Бухоро шаҳрини 2025 йилда ташриф буюришга арзийдиган 52 та энг яхши жой рўйхатига киритди. Нашр Буюк ипак йўлидаги муҳим нуқта бўлган ушбу қадимий шаҳарга эътибор қаратишга чақирмоқда.
Мақолада 2025 йил кузда Бухорода биринчи маротаба замонавий санъатни ўзида намоён этадиган Бухоро биенналеси бўлиб ўтиши қайд этилган. 5 сентябрдан 20 ноябргача бўлиб ўтадиган тадбирда жаҳоннинг машҳур рассомлари, жумладан, британиялик ҳайкалтарош Энтони Гормли ва бошқа таниқли усталарнинг асарлари намойиш этилади.
Биеннале шаҳарнинг тарихий марказида, бир неча асрлардан бери мавжуд бўлган карвонсаройлар, диний мактаблар ва ислом маданиятининг бошқа меъморий дурдоналар ўртасида ўтказилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Бундан ташқари, «The New York Times» газетаси ўз ўқувчиларига ўтган йили парвоз қила бошлаган «Silk Avia» ва «Air Samarkand» миллий авиакомпаниялари туфайли Ўзбекистон бўйлаб саёҳат анча осонлашганини қайд этган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.