Кун кулгиси!.. (24-қисм)

Кун кулгиси!.. (24-қисм)

— Ошна, одам ҳам шунақа бепарво бўладими?

— Нима қилибман?

— Шарманда бўлдинг-ку!

— Қанақасига?

— Кеча хотиним сени Тожиниса қўшмачиникида кўриб қолибди.

* * *

Врач:

— Бурнингизни кичрайтириш минг доллар туради.

— Дўхтир, арзонроқ йўли йўқмикан?

— Бор, бунинг учун сиз катта тезликда симёғочга бориб урилишингиз керак бўлади.

* * *

Эшик тақиллади. Ичкаридан гўзал бир қиз чиқди. Қараса, остонада соқоллари ўсиқ бир эркак бир даста атиргул кўтариб турибди. Қиз мамнун жилмайиб деди:

— Вой, атиргуллар менгами? Ишонсангиз, мен атиргуллар ва соқоли ўсиқ эркакларни жуда яхши кўраман!

Эркак қовоғини уйиб дўқлаган бўлди:

— Отангни чақир, отангни!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!