Россия президенти Владимир Путин "одатда телефонда ёрдамчиларсиз гаплашади, бироқ зарур бўлса уларни чақириш мумкин," деб айтди Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унинг сўзларига кўра, "Владимир Путиннинг АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден билан телекўприги пайтида Россия раҳбари ёнида бирорта ҳам ёрдамчи бўлмаган, Америка президентини эса бутун бошли маслаҳатчилар гуруҳи ўраб турган."
"Одатда президент (Владимир Путин) телефон орқали суҳбатлашаётганда, унинг ёнида ҳеч ким бўлмайди. Кўпинча шундай бўлади. Аммо зарурат туғилганда, албатта, давлат раҳбари у ёки бу масалаларни муҳокама қилиш учун зарур деб билган ёрдамчиларини таклиф этади," деди Песков.
Шунингдек, у Путин ва Доналд Трампнинг телефон суҳбати оҳанги "ҳар икки томондан ҳам конструктив, ишчан ва хайрихоҳлик билан ўтганини" таъкидлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Х ижтимоий тармоғида ёзишича, Америка судларининг президент маъмуриятига муҳожирларни чиқариб юборишда кўмаклашишдан бош тортиши АҚШ асосчилари ғояларига зид.
Илгари Зеленский Венгрия ҳукуматининг Украинанинг EИга аъзо бўлиши бўйича позициясини танқид қилган ва Венгрия аҳолисининг кўпчилиги Украина аъзолигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.