— Бундан бир йил олдин ипотекага уй олганмиз. Кредит менинг номимга, квартира эса эримнинг номига расмийлаштирилган. Эрим билан ўртада келишмовчиликлар чиқиб, ҳозирда ота-онамнинг уйидаман. У ажрашмоқчи. "Уй менинг номимда ҳеч қанақасига даъво қилолмайсан", деди. Кредит қарзини мен тўласам-у, уй унга қоладими? Бу вазиятда мени қандай ҳақ-ҳуқуқим бор? Исми сир тутилди
Мурожаатга фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғайрат ЭРГАШЕВ жавоб берди:
— Уй-жой кодексининг 14-моддасига кўра, уй-жой облигацияларини олиш ва уларнинг қолган қийматини банк кредитлари ҳисобига тўлаш йўли билан қурилган ва олинган уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин вужудга келади.
Агар турмуш ўртоғингиз билан қонуний никоҳда бўлиб, бирга яшаган даврингизда кредит ҳисобига уй-жой сотиб олган бўлсангиз, ушбу уй-жой cизнинг ёки турмуш ўртоғингизнинг номида бўлишидан қатьи назар ушбу уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи кредит тўлиқ қайтарилганидан кейингина вужудга келади. Кредит тўлиқ қайтарилганидан кейин уй-жой cизнинг ёки турмуш ўртоғингизнинг номида эканлигидан қатъи назар cизларнинг умумий мулкингиз ҳисобланади. Бугунги кунда cизнинг ушбу уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқингиз мавжуд.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.