Косонда 60 ёшга яқинлашган эркак тўртинчи хотинини ўлдирди

Косонда 60 ёшга яқинлашган эркак тўртинчи хотинини ўлдирди

Косон тумани «Нартичуқур» маҳалласида яшовчи фуқаро қотилликка қўл урди.
Қашқадарё вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, бундан 14 йил олдин турмуш ўртоғи вафот этган М.И. ҳамшаҳри Р.Д. билан турмуш қурган. Ундан ўғил фарзанд дунёга келган. Сўнгра, Касбилик Қ.Ф.га уйланган. Учинчи хотинидан ҳам икки нафар фарзанд кўргач, 2014 йилда яна шаърий никоҳ асосида Ш.Я.га уйланган.

Ёши олтмишни қоралаб қолган М.И. тўртинчи турмуш ўртоғи Ш. Я. ишлайдиган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар шифохонасига боради.

Турмуш ўртоғини кўрган шифокор ҳақоратомуз гаплар билан уни хонасидан ҳайдаб чиқармоқчи бўлган. Бунга жавобан эр бўлмиш ўзи билан олиб борган ошхона пичоғини аёлнинг чап кўкрак ва ён ҳамда бел соҳасига бир неча маротаба тиқиб олади. Натижада аёл шификорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан М. И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!