Коронавирусга чалинганлар ҳақида нотўғри хабар тарқатган аёл жазоланди

Коронавирусга чалинганлар ҳақида нотўғри хабар тарқатган аёл жазоланди

Суд Липецк шаҳрида яшовчи фуқаро коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун 15 минг рубл миқдорида жаримага тортди, дея хабар беради вилоят маъмурияти чоршанба куни.

Прокуратура маълумотларига кўра, 13 март куни ижтимоий тармоқда 29 ёшли аёл вилоят ҳокимияти коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг ҳақиқий сонини яширгани ҳақида атайлаб ноаниқ ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар тарқатган. Аёлнинг сўзларига кўра, ҳукумат коронавирусга чалинганларнинг аниқ сонини ошкор қилмаган.

"Суд бу аёлга 15 минг рубл миқдорида маъмурий жарима кўринишида жазо тайинлашга қарор қилди", деб хабар беради вилоят ҳокимлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!