Коронавирус! Самвел Бабаян Ўзбекистонга ёрдам жўнатди (ФОТО)
Хитойнинг “Чанчун Ятай” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди.
“Коронавирус пандемиясига қарши курашда мамлакатимиз шифокорлари олд қаторларда туришибди. Мазкур олийжаноб касб эгаларининг фидокорона ва профессионал фаолияти, профилактика чоралари сабаб Ўзбекистонда коронавирус тарқалиб кетмаслиги билан боғлиқ вазият барқарор даражада, бу эса вазиятни назорат остида ушлаб туришга имкон беради. Албатта, буларнинг барчаси бошқа тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Бу юк — инфекциядан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда, шунингдек карантиндаги одамларни назорат қилишда ишлаётган шифокорларимиз учун зарур ҳимоя воситалари ва экипировкаларидир”, - дейди Самвел Бабаян championat.asia сайтига.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).