Корея Ўзбекистонда магистрал автомобил йўллари бошқармаси марказини қуриши мумкин

Корея Ўзбекистонда магистрал автомобил йўллари бошқармаси марказини қуриши мумкин

Жорий йил 30 майдан 1 июнгача Сеулда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) ташаббуси билан «Жорий этишни қўллаб-қувватлаш глобал симпозиуми» (GISS) бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегация вакиллари ҳам мазкур халқаро тадбирда иштирок этиб, қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.

Симпозиум доирасида Корея Республикаси ер, инфратузилма ва транспорт вазири Хи Ренг Вон билан мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда вазирлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, унда фуқаро авиацияси соҳасидаги муносабатларнинг ижобий динамикаси алоҳида қайд этилди.

Томонлар икки мамлакат ўртасида парвозлар географиясини кенгайтиришни давом эттиришга келишиб олдилар. Шунингдек, Илҳом Маҳкамов Корея автомобил йўллари корпорациясининг тезкор магистрал йўллар бошқармаси марказига ташриф буюрди.

Бугунги кунда ушбу марказда Жанубий Кореянинг магистрал автомобиль йўлларини (тахминан 5000 км) 24 соат давомида бошқариш ва назорат қилишни амалга оширади. Марказга ташрифи якунида томонлар Ўзбекистон пойтахтида жамоат транспорти соҳасида ҳам худди шундай марказни барпо этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!