Россия ва АҚШ Украина иштирокисиз, Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Запорожье атом электр станциясини қўшма бошқариш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда манбасини ошкор этмаган ҳолда «Коммерсант» нашри хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, Путин бу ҳақда 24 декабрь куни бизнес вакиллари билан бўлиб ўтган ёпиқ учрашувда гапирган. Нашр мухбири Андрей Колесниковнинг сўзларига кўра, Путин «америкалик ҳамкорлар, масалан, Запорожье АЭСда майнинг билан шуғулланишга қизиқиш билдиришган. Шунингдек, Украинага электр энергияси етказиб бериш масаласи ҳам АҚШ ташаббуси билан муҳокама қилинган»ини айтган.
Колесниковнинг қўшимча қилишича, Путин АҚШ томони Россиядан Украина мутахассислари АЭСда ишлаши мумкинми ёки йўқлиги билан қизиққанини билдирган. Путин эса бунга «улар ҳозир ҳам у ерда ишлаяпти, аввалгидек, фақат энди уларнинг паспортлари Россияники», деб жавоб берган.
Россия Запорожье АЭСни (Европадаги энг йирик атом электр станцияси) Украинага қарши кенг кўламли босқиннинг илк кунларидаёқ эгаллаб олган эди. Станция устидан назорат масаласи Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал этиш бўйича музокараларда кўтарилаётган асосий мавзулардан бири ҳисобланади.
Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ АҚШ томони АЭСни Украина, Россия ва АҚШ қўшма тарзда эксплуатация қилишни таклиф этаётганини маълум қилган эди. Бу ҳолатда АҚШ қўшма корхонанинг асосий менежери бўлиши керак.
Зеленскийнинг айтишича, Украина станцияни фақат Киев ва Вашингтон биргаликда бошқариш тарафдори. Бундай моделда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 50 фоизи Украинага, қолган 50 фоизи эса АҚШга тақсимланиши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, энг иссиқ жойлар рейтингида дастлабки иккита ўрин Австралия ва Жанубий Африкага насиб этди.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.