«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

I. Кириш: банк сектори трансформацияси ва Ўзмиллийбанкнинг ўрни

Сўнгги йилларда Ўзбекистон банк сектори Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган тизимлардан бирига айланди. Барқарор иқтисодий ўсиш, молия бозорини босқичма-босқич эркинлаштириш ва давлат дастурларини амалга ошириш кредитлашнинг кенгайиши, омонатлар базасининг ўсиши, рақобатнинг кучайиши ва банк хизматларини жадал рақамлаштиришга хизмат қилди. 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра банк тизимининг жами активлари 866,8 трлн сўмга, кредит портфели 582,2 трлн сўмга, омонатлар ҳажми 371,4 трлн сўмга ва умумий капитали 130,4 трлн сўмга етди. Банк секторининг соф фойдаси 10 875,9 миллиард сўмни ташкил этиб, бу сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди.

Бозорда турли ривожланиш моделлари ва ўсиш стратегияларига эга бўлган 35 та тижорат банки фаолият юритмоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки активлари, кредитлари, омонатлари, капитали ҳажми, иқтисодиётни молиялаштиришдаги иштироки кўлами ва банк тизими барқарорлигини таъминлашдаги ўрни бўйича мамлакатнинг энг йирик молия институти ва тизимли аҳамиятга эга банки мақомини сақлаб қолмоқда.

Ушбу мақоланинг мақсади молиявий кўрсаткичлар асосида Ўзбекистон банк секторининг ривожланиши нуқтаи назаридан Ўзмиллийбанкнинг мавқеини таҳлилий кўриб чиқиш, унинг баланси таркиби ва динамикаси, ресурс базаси, даромадлилиги, операцион самарадорлиги ва халқаро капитал бозорларига киришини баҳолаш, шунингдек банк барқарорлиги ва тизимли аҳамиятининг асосий омилларини белгилашдан иборат.

II. Банк тизимида Ўзмиллийбанкнинг кўлами ва барқарорлиги

1. Активлар ва бозор тузилмасидаги ўрни

Ўзбекистон банк сектори активларнинг ишончли ўсишини кўрсатмоқда: 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, уларнинг умумий ҳажми 12,7 фоизга ўсиб, 866,8 трлн сўмга етди. Бунда Ўзмиллийбанкнинг активлари 145,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу банкка баланс кўлами бўйича миллий рейтингда биринчи ўринни ва бутун банк тизими активларида 16,7 фоиз улушини таъминлади.

Ўзмиллийбанк активларининг сўнгги беш йил (2020-2024 йиллар) ва 2025 йилнинг тўққиз ойидаги динамикаси барқарор ўсишни кўрсатмоқда:

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

Ўзмиллийбанк активларининг 2025 йилнинг тўққиз ойида 7,5 фоизга ўсиши чакана кредитлаш ҳисобига ўсишни кўрсатаётган банкларга нисбатан мўътадил ҳисобланади. Бу банкнинг ташқи иқтисодий фаолият, инфратузилма, транспорт, энергетика ва геология соҳаларида йирик, таркибий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришга стратегик йўналганлигини акс эттиради.

2. Ўзмиллийбанк активларининг валюта таркиби: диверсификация ва мослашувчанлик

Ўзмиллийбанк доимгидек хорижий валютадаги активларнинг юқори улуши билан ажралиб туради. Бу унинг ташқи иқтисодий фаолият, экспорт ва импорт операциялари, шунингдек халқаро инвестиция лойиҳаларига хизмат кўрсатишга ихтисослашганлиги билан боғлиқ. Шу билан бирга, банк миллий валютадаги портфелини ҳам изчил ошириб бормоқда.

Банкнинг валюталар бўйича активлари таркиби

2025 йил 1 январь ҳолатига:

· активларнинг 65,5 фоизи — хорижий валютада;
· 34,5 фоизи — миллий валютада.

2025 йил 1 октябрь ҳолатига:

· активларнинг 62,3 фоизи — хорижий валютада;
· 37,7 фоизи — миллий валютада.

Тўққиз ойда активларнинг сўмдаги улуши 3,2 фоизга ошди. Бу банк валюта активлари сегментида асосий ўйинчи бўлиб қолиш билан бирга, балансни миллий валюта фойдасига диверсификация қилаётганидан далолат беради.

Активларнинг катта ҳажми, хорижий валютанинг юқори, аммо босқичма-босқич камайиб бораётган улуши ва сўмдаги ўсиб бораётган портфелнинг уйғунлиги Ўзмиллийбанк учун қатор рақобатбардош устунликлар беради:

· банк ҳам миллий, ҳам хорижий валютадаги операцияларга йўналтирилган мижозларга самарали хизмат кўрсата олади;
· валюта хавфи пасайиб, курс ўзгаришларига барқарорлик ортади;
· ташқи иқтисодий конъюнктура ўзгариши шароитида активлар ва пассивлар таркибини бошқаришда мослашувчанлик таъминланади.

3. Захиралар ва таваккалчиликларни бошқариш

Ўзмиллийбанк тизимдаги энг йирик активлар захираларини шакллантириб, бу унинг консерватив хавф профилининг асосий элементи ҳисобланади. Яратилган захиралар миқдори 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 10,2 трлн сўмни ташкил этиб, бу бозорда 33 фоиз улушга эга бўлган ҳолда мамлакатдаги барча банклар орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Захиралар кўлами кредит хатарини бошқариш ва эҳтимолий стресс-вазиятлар учун “молиявий захира”ни шакллантиришга нисбатан илғор ёндашувни акс эттиради. Катта захираларнинг мавжудлиги банкка ўзгарувчан бозор шароитида активлар сифатини ва баланс барқарорлигини сақлаб қолиш имконини бериб, назорат органлари, инвесторлар ва халқаро ҳамкорларнинг ишончини мустаҳкамлайди, шунингдек хавф профилини ёмонлаштирмасдан активларни янада кўпайтириш учун имконият яратади.

4. Капитал ва тартибга солиш нормативлари

2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, банк тизимининг умумий капитали 13,6 фоизга ўсиб, 130,4 трлн сўмга етди. Капитал ҳажми бўйича йирик банклар орасида Ўзмиллийбанк биринчи ўринни эгаллаб турибди: унинг капитали 19,4 трлн сўмни ташкил этиб, бозор улушининг 15 фоизига тўғри келади. Кейинги ўринларда Агробанк (13,7 трлн сўм, 11 фоиз), СҚБ (11,4 трлн сўм, 9 фоиз), Халқ банки (10,2 трлн сўм, 8 фоиз) ва Асакабанк (8,1 трлн сўм, 6 фоиз) жойлашган.

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

Ўзмиллийбанк капиталининг сўнгги беш йил (2020-2024 йиллар) ва 2025 йилнинг тўққиз ойидаги динамикаси барқарор ўсишни кўрсатмоқда:

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

Ўзмиллийбанкнинг капитал етарлилигини тартибга солувчи кўрсаткичлари Марказий банкнинг минимал талабларидан сезиларли даражада юқори:

· капиталнинг умумий етарлилик коэффициенти (CАR) – 19,0 фоиз (МБ меъёри – 13 фоиз);
· Tier 1 коэффициенти – 16,1 фоиз (меъёр – 10 фоиз);
· левереж коэффициенти – 11,4% (меъёр – 6 фоиз).

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

Ушбу рақамлар ривожланган бозорлар кўрсаткичларига мос келиб, банкнинг иқтисодиётни кредитлаш фаоллигини пасайтирмасдан юзага келиши мумкин бўлган инқирози вазиятларни енгиб ўтиш қобилиятини тасдиқлайди. Кучли капитал позицияси юқори захиралар даражаси билан биргаликда Ўзмиллийбанкнинг Ўзбекистон банк секторидаги тизим шакллантирувчи институт мақомини мустаҳкамлайди.

III. Кредит портфели ва мижозлар сегментларининг ривожланиши

1. Кредит портфелининг умумий динамикаси

Ўзмиллийбанкнинг кредит портфели сўнгги йилларда мунтазам равишда кенгайиб бормоқда. 2021 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда кредитлар ҳажми 65,6 трлн сўмдан 108,0 трлн сўмга ўсди ва 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 104,8 трлн сўмни ташкил этди:

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

Бундай динамика Ўзмиллийбанкнинг иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиялаштиришда фаол иштирок этаётганини, шунингдек асосан корпоратив банк моделига таянган фаолиятдан чакана ҳамда кичик ва ўрта бизнес сегментлари ривожланган янада универсал профилга босқичма-босқич ўтаётганини акс эттиради. Жорий йилнинг 9 ойи давомида банк томонидан жами 38,5 трлн сўм эквивалентида кредитлар ажратилди (шу жумладан корпоратив секторга – 21,4 трлн сўм, кичик ва ўрта бизнесга – 10,0 трлн сўм, чакана кредитларга – 7,1 трлн сўм).

2. Чакана бизнес: портфель улуши ва сифатининг ўсиши

Тарихан Ўзмиллийбанк корпоратив банк сифатида фаолият юритган, бироқ кредит портфели таркибининг таҳлили юқори даромадли чакана маҳсулотлар томон изчил бурилишни кўрсатмоқда. 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, банкнинг чакана кредит портфели ҳажми 21,2 трлн сўмга етди. Натижада банк жисмоний шахсларни кредитлаш ҳажми бўйича мамлакатнинг энг йирик учта тижорат банки қаторига кирди.

Ўзмиллийбанкнинг умумий кредит портфелида чакана сегмент улуши беш йил давомида барқарор ўсиб борди:

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

Умуман олганда, банк сектори бўйича 2025 йил 1 октябрь ҳолатига чакана кредит портфелининг ўсиши йил бошига нисбатан +17,5 фоизни ташкил этган бўлса, Ўзмиллийбанкнинг ушбу кўрсаткичи +18 фоизга етди. Бундан ташқари, сўнгги 5 йил ичида кредит портфелида чакана кредитларнинг улуши 2,5 бараварга (8 фоиздан 20,2 фоизга) ошди.

Бу банк мазкур сегментда ўртача бозор динамикасидан илгарилаб кетаётганини ва чакана бозордаги ўз мавқеини аста-секин мустаҳкамлаб бораётганини кўрсатади.

Чакана бизнес ўсишининг асосий омиллари қуйидагилар бўлди:

· мижозлар базасининг кенгайиши – 5,3 миллиондан ортиқ жисмоний шахслар, шу жумладан йирик корпоратив ҳамкорлар ходимлари ва кичик бизнес вакиллари;
· корпоратив мижозлар ходимлари учун иш ҳақи лойиҳалари ва махсус таклифларнинг фаол ривожланиши;
· содиқлик дастурлари ва маркетинг кампанияларининг жорий этилиши;
· аҳолининг турли қатламларига мослаштирилган маҳсулотлар турларининг кенгайиши;
· кредит тарихини таҳлил қилиш ва максимал мавжуд кредит миқдорини аниқлашнинг ягона тизимининг жорий этилиши (бу портфель сифатини яхшилаб, аризаларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштирди);
· ипотека умумий чакана портфелининг 42 фоизга ўсишини таъминлади (портфель 13,3 трлн сўмга етди (+16,1%);
· автокредитлар бўйича мижозлар базаси 38 минг қарз олувчига етди (1,5 трлн сўм берилди);
· “Milliy” мобил иловаси орқали 110,3 мингта онлайн микроқарз ажратилди (портфель ўсиши +96%, 4,9 трлн сўмгача).

Иш ҳақи олувчи мижозларга хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда: уларга тезлаштирилган кредитлаш тартиби, микроқарзлар ва автокредитлар бўйича қулай шартлар, шунингдек “Milliy” мобил иловаси орқали онлайн кредитларни расмийлаштириш имконияти тақдим этилмоқда. Бу эса транзакция фаоллигини ошириш ва мижозлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

3.Кичик ва ўрта бизнес: тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш

Кичик ва ўрта бизнес сегменти юқори динамикани кўрсатмоқда. 2025 йилнинг ўтган 9 ойи якунларига кўра:

· битимлар сони – 1403 та (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан +181%);
· ажратилган маблағлар ҳажми – 2,52 трлн сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан +163%);
· кредит портфелида кичик ва ўрта бизнеснинг улуши 20,4 фоизгача ошди;
· тадбиркор аёлларни молиялаштириш – 270,7 млрд сўм;
· ёшларни молиялаштириш – 159,4 млрд сўм.

Янги маҳсулотларнинг (“Экспресс”, “Бизнес-ипотека”, “Қулай” ва бошқалар) жорий этилгани Ўзмиллийбанкни тадбиркорлар учун мослашувчан ҳамкорга айлантирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, айланма маблағларни молиялаштириш, инвестициялар ҳамда кичик ва ўрта бизнес инфратузилмасини ривожлантириш учун воситалар тўпламини кенгайтирмоқда.

4. Корпоратив сегмент: стратегик тармоқлар учун таянч

Корпоратив блок Ўзмиллийбанк бизнес моделининг устуни ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашнинг асосий каналларидан бири бўлиб қолмоқда. 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, банкнинг энг йирик корпоратив мижозлари “Олмалиқ КМК” АЖ, “НКМК” АЖ, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “AKFA GROUP”, “KORZINKA.UZ”, “Ўзатом” агентлиги, “METROPOL GROUP”, “Ўзметкомбинат” АЖ ҳисобланади.

Йил давомида Ўзмиллийбанк 160 дан ортиқ янги фаол корпоратив мижозларни, шу жумладан “Uzbekistan Helicopters”, “Pepsi”, “UzCarlsberg”, “ЎзТМК” АЖ, “Leapmotor”, “Voyah”, “Safia” ҳамда бошқа йирик саноат ва савдо компанияларини жалб этди. Бу ривожланган инфратузилма ва замонавий технологик ечимларга эга барқарор молиявий ҳамкор сифатида банкка бўлган юксак ишончдан далолат беради.

2025 йилнинг тўққиз ойида Ўзмиллийбанк ижтимоий инфратузилма, логистика, транспорт, саноат, соғлиқни сақлаш ва геология-қидирув соҳаларини ривожлантиришга қаратилган 21,4 трлн сўмлик 110 та лойиҳани молиялаштирди. Ушбу лойиҳалар мамлакатнинг янги инфратузилма харитасини шакллантириб, банкнинг узоқ муддатли ва ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларга йўналтирилган тараққиёт банки сифатидаги ўрнини мустаҳкамлайди.

IV. Ресурс базаси ва депозит бозори

1. Тизимдаги умумий тенденциялар

2025 йилда Ўзбекистон банк секторида ресурс базасининг барқарор кенгайиши кузатилди. Барқарор макроиқтисодий вазият, мўътадил инфляцион босим ва аҳолининг жамғариш фаоллиги ошиши шароитида депозитларнинг умумий ҳажми йил бошидан 20,3 фоизга ўсиб, 371,5 трлн сўмга етди.

Ўсиш ҳам жисмоний шахслар омонатларининг кўпайиши, ҳам корпоратив ликвидликнинг мустаҳкамланиши ҳисобига таъминланди. Банклар депозитларнинг маҳсулот турларини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш таклифларини яхшилаш орқали узоқ муддатли ресурслар учун рақобатни кучайтирмоқда.

2025 йил 1 октябрь ҳолатига банк тизимида мижозлар кесимида:

· депозитларнинг 64,2 фоизи юридик шахсларга;
· 35,8 фоизи – жисмоний шахсларга тўғри келади.

Валюта таркиби бўйича:

· депозитларнинг 77 фоизи – миллий валютада, 23 фоизи эса – хорижий валютада.

2. Ўзмиллийбанкнинг депозит бозоридаги ўрни

Ўзмиллийбанк депозит сегментида етакчи ўринларни эгаллайди. 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, унинг депозит портфели 49,2 трлн сўмни ташкил этиб, ресурслар ҳажми бўйича мамлакат банклари орасида биринчи ўринни эгаллади. Мисол учун, ушбу кўрсаткич Капиталбанкда – 39,7 трлн сўм, Агробанкда – 28,9 трлн сўм, СҚБда – 26,9 трлн сўм, Халқ банкида – 25,6 трлн сўмни ташкил этди.
2025 йилнинг тўққиз ойида Ўзмиллийбанкнинг депозитлари 33,6 фоизга ўсиб (бозор кўрсаткичи 20,3 фоиздан сезиларли даражада юқори), бу мижозлар ишончининг ортиб бораётганини кўрсатади. Турли сегментларнинг ресурслар ўсишига қўшган ҳиссаси қуйидагича:

· жисмоний шахсларнинг депозитлари 17,6 фоизга;
· юридик шахслар депозитлари – 22,3 фоизга ошди.

Таркибий жиҳатдан Ўзмиллийбанкда корпоратив депозитлар улуши ўртача бозор даражасидан сезиларли даражада юқори:

· депозитларнинг 70,2 фоизи – юридик шахслар маблағлари;
· 29,8 фоизи – жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Ваҳоланки, тизим бўйича умумий ҳисобда 59 фоиз улуш билан юридик шахслар устунлик қилади. Бундай кўрсаткичлар Узмиллийбанк барқарор ҳамда узоқ муддатли ресурсни таъминлайдиган йирик корпорациялар, давлат компаниялари ва экспортга йўналтирилган корхоналар (“НКМК” АЖ, “ОКМК” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Навоиюран” ДК, “ЎзТМК” АЖ ва бошқалар) учун асосий банк эканлигини кўрсатади.

Ўзмиллийбанк депозитларининг корпоратив сегменти қуйидагчиа:

· корпоратив депозитлар ҳажми – 34,6 трлн сўм;
· бозор улуши – 16 фоиз;
· 2025 йилнинг тўққиз ойида ўсиш – 43 фоиз.

Корпоратив портфель таркибида муддатли депозитлар 58,9 фоизни, талаб қилиб олингунча депозитлар 32,8 фоизни ташкил этиб, тизимда узоқ муддатли ресурс базасининг энг мувозанатлашган тузилмаларидан бирини шакллантиради. Бу маблағ билан таъминлашнинг барқарорлигини, фоиз хатарининг пасайишини ҳамда инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли кредитлаш имкониятини таъминлайди.

Валюта тузилишига кўра, Ўзмиллийбанк бутун тизимга нисбатан хорижий валютадаги депозитларнинг юқори улуши билан ажралиб туради:

· депозитларнинг 59,1 фоизи миллий валютада;
· 40,9 фоизи – хорижий валютада.

Бу ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи мижозларнинг салмоқли улуши билан изоҳланиб, банкнинг ташқи савдо ва инвестиция оқимларига хизмат кўрсатувчи таянч институт сифатидаги функционал ихтисослашувини акс эттиради. Бунда мувозанатлашган валюта хавфи ва пассивларнинг барқарор таркиби сақлаб қолинади.

V. Молиявий натижалар ва операцион самарадорлик

1. Даромадлар таркиби ва рентабеллик

2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзмиллийбанкнинг молиявий кўрсаткичлари диверсификациялашган даромад манбаларига эга барқарор бизнес моделини акс эттиради. Ҳисобот даврида банк 22,2 трлн сўм даромад олди. Бу ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўп бўлиб, йирик тизимли банклар гуруҳининг ўртача ўсиш суръатидан юқоридир.

Фоизли даромадлар 12,8 трлн сўмни ташкил этиб, 15,2 фоизга ўсди (банк сектори бўйича умумий ўсиш 15,0 фоиз). Кредит портфелининг кенгайиши, корпоратив молиялаштириш дастурларининг амалга оширилиши, йирик корпоратив мижозларнинг жалб қилиниши, кредит портфелида кичик ва ўрта бизнес улушининг ҳамда умумий тижорат кредитлари ҳажмининг ошиши, шунингдек кредит маҳсулотларига бўлган барқарор талаб ушбу кўрсаткичга эришишнинг асосий омилларидан бўлди.

Фоизсиз даромадлар бундан юқорироқ ўсиш суръатини кўрсатди – 65,4 фоизга ошиб, 9,3 трлн сўмни ташкил этди (2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 5,6 трлн сўм эди). Бу натижа комиссион ва транзакцион операцияларнинг кўпайиши, мижозлар базасининг кенгайиши ҳамда рақамли хизматлар ва тўлов маҳсулотларининг фаол қўлланилиши билан боғлиқ.

Натижада, Ўзмиллийбанк 1,45 трлн сўм соф фойда олиб, бу ўтган даврга нисбатан 4,9 фоиз кўпдир. Бу кучайиб бораётган рақобат шароитида банк барқарор даромадлиликка эга эканлигини, харажатларни назорат қила олишини ва маҳсулотлар турларини мувозанатли ривожлантириш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади.

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

Даромад базасидаги таркибий ўзгаришлар юқори даромадли хизмат кўрсатиш ва комиссион йўналишлар фойдасига фоизли даромадлар улушининг пасайиши билан тавсифланади. Транзакцион фаоллик ва рақамли хизматлар аҳамиятининг ошиши соф фоиз маржасига боғлиқликни камайтириб, янада барқарор, балансга боғлиқ бўлмаган даромад моделини шакллантиради.

2. Операцион самарадорлик

Операцион харажатларнинг операцион даромадларга нисбати (CIR) харажатларни бошқариш самарадорлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзмиллийбанкнинг ушбу кўрсаткичи 31,1 фоизни ташкил этди – бу ўртача бозор даражаси бўлган 47,5 фоиздан анча паст.

Бу банкни бизнесни кенгайтириш ва операциялар кўламини ошириш шароитида ҳам барқарор ва олдиндан башорат қилинадиган операцион самарадорликни таъминлайдиган банклар гуруҳига киритиш имконини беради. Даромадларнинг юқори ўсиш суръатлари шароитида харажатларнинг чекланган ўсиши бошқарув жараёнларининг яхши йўлга қўйилганлиги, операцион моделнинг мақбуллаштирилгани ва ресурслардан оқилона фойдаланилаётганини кўрсатади.

VI. Операцион ва рақамли трансформация

2021 йилдан буён Ўзмиллийбанк “McKinsey” халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда кенг кўламли трансформация дастурини амалга оширмоқда. Мазкур дастур корпоратив бошқарувни ислоҳ қилиш, АТ-архитектурасини модернизация қилиш, асосий жараёнларни рақамлаштириш ва бизнес бўлинмалари самарадорлигини оширишга қаратилган.

Бозор миқёсида ушбу дастур минтақадаги давлат банкини модернизация қилишнинг энг йирик лойиҳаларидан бири бўлиб, бизнесни янада кенгайтириш, янги банк маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш, рақамли каналларни ривожлантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва банкнинг универсал молия институти сифатидаги рақобатбардош ўрнини мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

VII. Халқаро капитал бозорларига чиқиш

1. Облигацияларни жойлаштириш ва инвесторлар базаси

2020-2025 йиллар давомида Ўзмиллийбанк халқаро капитал бозорига уч марта умумий миқдори 1,12 млрд АҚШ доллари бўлган, шу жумладан 900 млн АҚШ доллари ва 2,9 трлн сўмлик облигацияларни чиқарди.

2024 йилдан бошлаб банк миллий валютада жойлаштириш ҳажмини изчил ошириб бормоқда. Сўмдаги облигацияларга бўлган талабнинг ортиб бориши инвесторларнинг барқарор ишончи шаклланганлигидан далолат беради. Бу, ўз навбатида, Ўзмиллийбанк учун сўмдаги ресурс базасини фаолроқ жалб қилиш ва кредит портфелидаги валюта таркибий қисмининг улушини босқичма-босқич камайтириш, тизимли долларсизлаштириш тенденциясини қўллаб-қувватлаш имкониятини яратади.

Халқаро облигациялар бозоридаги фаоллик Ўзмиллийбанкнинг ишончли эмитент сифатидаги обрўсини мустаҳкамлади ва хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон молия секторига бўлган ишончи даражасини оширди. 2025 йил июль ойидаги чиқарилиш 140 дан ортиқ институционал инвесторларнинг қизиқишини уйғотди. Инвесторлар базаси таркиби сифат жиҳатидан ўзгарди: агар 2020 ва 2024 йиллардаги чиқарилишларда АҚШ ва Европа инвесторлари асосий харидорлар бўлган бўлса, 2025 йилда уларга Яқин Шарқ ва Хитойнинг йирик инвесторлари қўшилди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

2025 йилги облигациялар чиқарилишида нарх шартлари бўйича биринчи марта сезиларли силжиш кузатилди: Ўзбекистон Республикасининг суверен облигациялари “бенчмарк”ига нисбатан спред АҚШ долларида 50 базис пунктига, сўмда эса 105 базис пунктига қисқарди. Бу глобал инвестиция ҳамжамиятининг Ўзмиллийбанк молиявий кўрсаткичлари шаффофлиги ҳамда унинг кредит ва хавф профилига бўлган ишончи ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

VIII. Хулоса: Ўзмиллийбанк бизнес модели барқарорлигининг ташқи мустақил баҳоланиши

2025 йилнинг тўққиз ойи якунига кўра, Ўзмиллийбанк Ўзбекистоннинг энг йирик, барқарор ва тизимли аҳамиятга эга банки мақомини сақлаб қолди. Юқори капиталлаштириш, тизимдаги энг катта захиралар ҳажми, мувозанатли кредит портфели, диверсивикациялашган ресурс базаси ва барқарор молиявий натижалар унинг ишончлилиги ва иқтисодиётдаги узоқ муддатли ўрнини таъминламоқда.

Эришилган молиявий натижалар ва амалга оширилган институционал ўзгаришлар етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан юқори баҳоланди. Комплекс таҳлил натижаларига кўра, “Fitch Ratings” ва “S&P Global Ratings” яқинда Ўзмиллийбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтингларини “BB-“ даражасидан “BB” даражасига кўтариб, уларни Ўзбекистон Республикасининг барқарор прогнозли суверен рейтингига тенглаштиришди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ: минтақа банк секторининг барқарор етакчиси

Ушбу қарор банк операциялари кўлами, барқарор капиталлашуви, мувозанатли хавф профили ва бизнес моделининг изчил ўзгариши натижасида эришилган умумий самарани, унинг мамлакат иқтисодиётидаги тизимли аҳамиятини, шунингдек мустақил халқаро таҳлилчиларнинг Ўзмиллийбанкнинг молиявий профили ва институционал ролига бўлган юқори ишончини акс эттиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Қурбонлар бор! Қарши туманида содир бўлган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Киев Вашингтонга яширин сигнал берди

Бу ҳақда Украинанинг "Страна" нашри тоғ-кон саноати билан боғлиқ манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Андижонда 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Россияда Путинни ҳимоя қилувчи видеокузатув камералари иши вақтинча тўхтатиб қўйилди

Россия Президентини​нг матбуот котиби Дмитрий Песков газетанинг камералар ўчирилгани ҳақидаги саволларига жавоб бермади

Эрон Исроилга қарата ракеталар учирди ва буни Ливан пойтахтига қилинган ҳужумга жавоб деб атади

Аввалроқ Теҳрон Исроилнинг Байрут жанубига берган авиазарбасига “кескин ва оғриқли” жавоб қайтаришга ваъда берган эди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган.

Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди​​​​​​​

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Доминикан Республикасида бизнес-жет ҳалокатга учраб, портлаб кетди

Gulfstream G200 бизнес-жети Техасга чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, пауэрбанк тутаб кетганидан сўнг унинг эгаси қурилмани вагон полига улоқтириб юборган.

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Дастлабки суриштирув давомида у ўзининг онасига тегишли Тошкент туманидаги хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.