Наманганнинг “Навбаҳор” клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ривожини солиштирди. Ҳозирда Россиянинг Брянск шаҳридаги “Динамо” клуби бош мураббийи ҳамда функционери бўлиб фаолият юритаётган мутахассис Қозоғистон футболининг “нормал ривожланишига” нималар халақит бераётгани ҳақида фикр билдирди.
“Қозоғистон билан солиштирганда, Ўзбекистон футболи ривожланишда жуда катта қадам ташлади. Айнан Ўзбекистон биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатига йўл олди. Абдуқодир Ҳусанов эса Англия Премьер Лигасида ўйнамоқда. Ҳа, Қозоғистонда ҳам яхши футболчилар бор, бироқ у ерда футболнинг нормал ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммолар жуда кўп. Ўзбекистондаги инфратузилма собиқ совет ҳудудидаги энг яхшиси ҳисобланади. Бу ерга футболни тушунадиган мутахассислар келди, инфратузилма ривожлантирилди, болалар ва ўсмирлар футболига сармоя киритилди. Ўзбекистонда ишлаш менга жуда ёққан. У ерда ҳамма футболни ривожлантиришдан манфаатдор.
Қозоғистонда бошқача. Биз бирор ташаббус билан чиқсак, айримлар инфратузилмани ўзимиз билан олиб кетамиз, деб ўйлайди. “Бунинг нима кераги бор?” деган саволлар берилади. Майдонлар сифати масаласига келсак, у ерда футбол ўйнаш деярли имконсиз. Сунъий майдонлар футболни барбод қилади. Масалан, Қўстанайда иккита майдон бор: бири табиий, бири усти ёпиқ сунъий. Биламанки, мамлакатда стадионлар қуриш режалаштирилган, биттаси аллақачон фойдаланишга топширилган. Аммо кейин-чи? Қоғозда хоҳлаганча нарса қуриш мумкин. Шунга қарамай, терма жамоа ва “Қайрат”нинг натижалари туфайли Қозоғистонда футболга қизиқиш ошганини инкор этиб бўлмайди”, деди мутахассис “АсНеwс.кз” нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Андрей Канчельскис Ўзбекистонда “Навбаҳор”, Қозоғистонда эса Қўстанайнинг “Тобол” клубида бош мураббий сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, энг иссиқ жойлар рейтингида дастлабки иккита ўрин Австралия ва Жанубий Африкага насиб этди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.