Кишинёв аэропорти бомба ҳақидаги хабар туфайли фаолиятини тўхтатди

Кишинёв аэропорти бомба ҳақидаги хабар туфайли фаолиятини тўхтатди

Кишинёв ҳукумати шаҳар аэропортида бомба борлиги ҳақида огоҳлантириш олди. Бу ҳақда Адварул хабар бермоқда .

Молдова Чегара полицияси (ИГПФ) бош инспектори матбуот котиби Раиса Новичкининг айтишича, огоҳлантириш натижасида аэропорт эвакуация қилинган. Департамент ходимлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур текширувларни ўтказди.

Кейинроқ ИГПФ вакиллари бомба сигнали нотўғри эканлигини, аэропортда портловчи ашёлар топилмаганини, ҳаво бандаргоҳи фаолияти тикланганини маълум қилди.

Нашрнинг қайд этишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари портловчи моддалар ҳақида огоҳлантирган номаълум шахсни аниқламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!