Bloomberg нашри “Ажратиш” илмий-фантастик триллерининг иккинчи мавсумини кино тарихидаги энг қиммат кўп қисмли лойиҳа деб атади. Журналистлар Apple TV+ стриминг хизмати ҳолати ва лойиҳага сарфланган маблағни ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишди. Бу ҳақида Дарё нашри ёзмоқда.
Сериал режиссёри Бен Стиллер лойиҳанинг биринчи мавсумига ажратган бюджет 40 миллион доллардан ошганди, сериал давоми эса ҳар бир эпизод учун 20 миллион долларга тушди. Қайд этилишича, “Аждаҳолар уйи” сериали ҳам худди шундай умумий бюджетга эга, бироқ мазкур сериал катта муваффақиятга эришди ва “Ажратиш” дан кўра кўпроқ машҳур бўлди.
Маълум бўлишича, Apple TV+ стриминг хизмати ҳануз аудиторияни жалб қилишда катта муаммоларга дуч келмоқда. “Ажратиш” нинг иккинчи мавсуми учун ҳам катта харажатлар бўлиш кутилмоқда. Компания кейинги йил январь ойида янги эпизодларни чиқариш орқали имкон қадар кўпроқ томошабинларни жалб қилишга умид билдирган.“Ажратиш” (“Sеvеrаncе”) — Американинг психологик триллер жанридаги илмий-фантастик телесериали. Унда Lumon Industries компаниясининг Марк исмли ходими иши билан боғлиқ бўлмаган хотиралар ва ишдаги хотираларни “ажратиш” процедурасига рози бўлади. Сериал биринчи мавсуми 2022 йилда намойиш этилган. Лойиҳада актёрлардан Адам Скотт, Зак Черри, Бритни Лоуэр ҳамда Жен Таллок иштирок этган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.