Ким қанча хайрия қилди? Тадбиркор ва ташкилотлар номи маълум қилинди (рўйхат)

A A A
Ким қанча хайрия қилди? Тадбиркор ва ташкилотлар номи маълум қилинди (рўйхат)

“Ўзэкспомарказ” биносида жойлашган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига ҳар куни ҳомий ташкилотлар ва саховатпеша инсонлар томонидан хайрия маҳсулотлари келиши давом этмоқда ҳамда ушбу ижтимоий ёрдамлар ўз вақтида эҳтиёжманд оилаларга етказилмоқда. Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази матбуот хизмати хайрия қилган тадбиркор ва ташкилотлар рўйхатини маълум қилди. 

Бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ ана шундай саховатпеша ташкилотлар, жумладан, “Murad buildings” компанияси томонидан 550 та 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланма, “Paxta neft bazasi” МЧЖ томонидан 9 996 тонна ва “KUKMARA” МЧЖ томонидан 504 тонна ёғ, “GLOBO EXPORT COMPONE” МЧЖ томонидан 210 кг фасол, “Тадбиркор” хусусий корхонаси томонидан 2 тонна ун ва 3 тонна сабзи, “XADRA MARKET” МЧЖ томонидан 7 200 та тухум, Сергели туман Мажбурий ижро бюроситомонидан 1 200 та тухум, 80 кг макарон, 80 кг гуруч, 80 кг шакар, 40 кг горох, 40 литр ёғ маҳсулоти ва 40 та товуқ, “Чортоқ” МЧЖ томонидан 26 520 дона ва “SHAFFOF” хусусий корхонаси томонидан 1 000 дона ичимлик суви ва “BEST AШANS DVP” томонидан 888 дона турли номдаги сув (cola, fanta, bonaqua) маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, “MEBEL HOUSE” МЧЖ томонидан 480 та болалар озуқаси, 400 та болалар таглиги (pampers), “Келес фаровон” МЧЖ томонидан 1 500 та коса, тарелка ва пиёла, 100 та чойнак тақдим этилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини дори-дармон ва гигиена воситалари билан таъминлаш мақсадида турли ҳомий ташкилотлар томонидан 32 турдаги, жумладан, “Соғлом авлод” жамғармаси томонидан 5 турдаги жами 18 000 та дори воситалари, “HAVOQAND PEOPLE” МЧЖ томонидан 10 000 та ва Учтепа туман ҳокимияти томонидан 5 000 та тиббиёт ниқоби,“GREEN CITY ва BIZNING UYLAR” компанияси томонидан 10 000 та тиббиёт ниқоби ва 3 950 та антисептик воситалари, “AVERC” хусусий корхонаси томонидан 1 500 та гигиена воситалари келтирилди.

Мазкур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари биринчи навбатда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар ва нуронийлар, доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларига маҳалла ходимлари ва волонтёрлар ҳамкорлигида мунтазам етказиб турилмоқда. 

Бугун — 4 апрель куни Бектемир туманида 55 та, Миробод туманида 62 та, Олмазор туманида 104 та, Сергели туманида 73 та, Учтепа туманида 80 та, Шайхонтоҳур туманида 112 та, Чилонзор туманида 44 та, Мирзо Улуғбек туманида 137 та, Юнусобод туманида 180 та, Яшнобод туманида 82 та, Яккасарой туманида 50 та, жами 979 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногиронлар рўйхатлари шакллантирилди ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан ташкил этилган автомашиналарда мазкур оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Бунда шу кунга қадар қабул қилинган маҳсулотлар ҳисобидан ҳар бир оилага 2 дона ўсимлик ёғи, 2 кг гуруч, 1 кг шакар, 2 ун, 1 дона товуқ, 3 кг картошка, 2 кг пиёз, 2 кг макарон тарқатилди. 

Шунингдек, бугуннинг ўзида “Чортоқ” МЧЖ томонидан берилган минерал сувларнинг 17 340 донаси карантиндаги фуқаролар учун марказлашган ҳолда ташкил этилган озиқ-овқат омборига, 4 560 донаси “Бўстон” сиҳатгоҳига, 4 620 донаси “Ботаника”  сиҳатгоҳига, “SHAFFOF” хусусий корхонаси томонидан берилган 1 000 дона ичимлик суви эса “Ўртасарой” вирусалогия марказига топширилди.

Марказда иш олиб бораётган Call-centre (1197 қисқа рақами)га бугун соат 17:00 қадар аҳоли томонидан 2057 та (шу кунга қадар4044та) мурожаат келиб тушди ҳамда улар тегишли тартибда мутасаддиларга тақдим этиб борилмоқда.

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан шу кунга қадар пойтахтимиздаги 3436 та ана шу тоифадагиоилага зарур маҳсулотлар етказилди. Жумладан, Бектемир туманидаги 202 та, Миробод туманидаги 242 та, Олмазор туманидаги 341 та, Сергели туманидаги 360 та, Учтепа туманидаги 266 та, Шайхонтоҳур туманидаги 317 та, Чилонзор туманидаги 279 та, М.Улуғбек туманидаги 389 та Юнусобод туманидаги 477 та, Яшнобод туманидаги 229 та, Яккасарой туманидаги 334 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар мазкур маҳсулотлар билан таъминланди.

"Қувонарлиси, бу каби ҳомийлик хайрияларини кўрсатиш истагини билдираётган ватандошларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Биз халқимизга ёрдам қўлини узатаётган саховатпеша ташкилот раҳбарлари ҳамда инсонларга Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ва кенг жамоатчилигимиз номидан чуқур миннатдорлик билдирамиз. Шу ўринда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини янада қўллаб-қувватлаш ва коронавирус эпидемияси оқибатларини бартараф этиш мақсадида Марказга ҳомийлик қилиш истагини билдирган шахсларни ҳамкорликка чақирамиз" дейди Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази матбуот хизмати Саодат Боймирзаева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Зеленский Украина Қуролли кучларини якуний мағлубиятга олиб келиши мумкин

Бу ҳақда Швейцария Бош штабининг истеъфодаги подполковниги Ральф Боссхард айтиб ўтди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

Садир Жапаров белигача қор ёққанига қарамай мактабга қатнаётган ўқувчини президент арчасига таклиф қилди

Маълумотга кўра, болакай Ош вилоятининг Коо-Чати қишлоғида яшайди ва 4-синфда таҳсил олади.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.