Корея Меҳнат партияси ҳарбий саноат департаменти директор ўринбосари Ри Хён Сон Шимолий Кореяда янги эсминец билан боғлиқ ҳодисадан сўнг қамоққа олинганини BBC расмий манбаларга асосланиб хабар қилмоқда.
Бу КХДР раҳбари Ким Чен Ин иштирокида кема сувга туширилаётганда ағдарилиб кетганидан кейин қамоққа олинган тўртинчи амалдордир.
Корея Марказий Ахборот Агентлиги (КМАА) Ри Хён Сонни жиддий ҳалокат учун асосий жавобгар деб эълон қилди. У иш бўйича қамоққа олинган энг юқори лавозимли шахс бўлди.
Илгари Шимолий Кореэйдаги Чхончжин кемасозлик заводида сув сиғими 5 минг тонна бўлган янги эсминецни сувга тушириш маросими ўтказилган эди. КМАА маълумотларига кўра, кема пастга туширилаётганда бошқарувдаги хатолик туфайли қийшайиб, сувга ағдарилиб кетган. КХДР раҳбари бу ҳодисани "тасаввур қилиб бўлмайдиган ва мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган, эҳтиётсизлик, масъулиятсизлик ва ноилмий тажрибабозлик туфайли содир бўлган жиддий жиноят" деб баҳолади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.