"Келес" темир йўл чегара божхона постида моддий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига чек қўйилди

"Келес" темир йўл чегара божхона постида моддий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига чек қўйилди

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” ҳамда “Москва-Андижон” йўналишидаги халқаро қатнов поездининг йўловчилари ва уларнинг юклари божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада 167,4 млн сўмлик товар моддий бойликларининг қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизматихабар қилди.

Хусусан, йўловчи М.С умумий қиймати 17,4 млн сўмлик дори воситаларини  ва йўловчи А.З жами 150,0 млн сўмга тенг бўлган турли хилдаги товар моддий бойликларини  божхона органи ходимларидан яширишга уринишган.

Шу мақсадда, ноқонуний товарларни йўловчиларга тарқатиб, уларни ўриндиқлар остига жойлаштиришган эди. Аммо божхоначиларнинг ҳушёрлиги туфайли мазкур қоидабузарлик  ўз вақтида аниқланди.    

Ҳозирда, юқорида кўрсатиб ўтилган товар-моддий бойликлари ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ва айни дамда текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!