Карло Анчелоттига АПЛ гранди таклиф юборди

Карло Анчелоттига АПЛ гранди таклиф юборди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелоттига Англиянинг топ-клуби қизиқиш билдирмоқда.

Италиялик мутахассиснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Аввалроқ мутахассис келаси ёздан Бразилия терма жамоасини бошқариши тахмин қилинганди, аммо бу маълумот тасдиқланмади. Боз устига, сўнгги кунларда "қироллик клуби" 64 ёшли мураббий билан шартномани узайтиришдан манфаатдор эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Журналист Аранча Родригеснинг фикрича, Анчелотти учун янги даъвогар пайдо бўлди - гап "Манчестер Юнайтед" ҳақида кетмоқда. "Қизил иблислар" раҳбарияти аллақачон тажрибали мураббийни келаси мавсум бошидан жамоада ишлашни таклиф қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!