Карантин: Ўзбекистонда даромад солиғи ва ҚҚСларда имтиёзлар борми?

Карантин: Ўзбекистонда даромад солиғи ва ҚҚСларда имтиёзлар борми?

Бугун АОКА штабида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ташкилотда ишчиларга иш ҳақини тўлашда ҚИЙИНЧИЛИК келиб чиқмоқда, чунки ҳисоб-рақамдаги маблағлар солиқларни ва иш ҳақини тўлашга етмайди.

Нега Ўзбекистонда бутун дунёдаги каби, карантин даври учун ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ҚҚСлардан имтиёзлар ёки тўлаш муддатларини кечиктириш мавжуд эмас?

❗️15 мартдан сўнг имтиёз ва преференциялар бериш тўғрсида Президентимизнинг 2 та Фармони қабул қилинди:

1️⃣ 19 март куни қабул қилинган 5969-сонли Фармон билан солиқ тўловлари бўйича ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИШ ҳақида 11 та меъёр қабул қилинди. Ундан 3 таси жисмоний шахсларга тегишли бўлса, 8 таси тадбиркорлик субъектларига тегилши.

2️⃣ 3 апрел куни қабул қилинган 5978-сонли Фармон билан бевосита солиқ имтиёзи ва енгилликлар билан боғлиқ бўлган яна 12 та норма киритилди.

Жумладан:

➖ мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш 6 ой муддатга КЕЧИКТИРИШ ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби қиритилди,

➖ айрим соҳалар, масалан, туризм корхоналари йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиғи ТЎЛАМАЙДИ, ижтимоий солиқни эса амалдаги 12% ўрнига 1% ли ставкада тўлайди,

➖ кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ҳолда ҚҚСни ҳар ойда эмас, 3 ойда бир марта тўлайдиган бўлди,

➖ товарларни сотиш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, ижтимоий солиқни тўлаш 1 октябргача КЕЧИКТИРИЛАДИ ва кейинчпалик 6 ойда бўлиб-бўлиб тўланади. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ идорасига хабарнома юбориб қўйиши лозим бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!