Камола Собирова Ўзбeкистон Рeспубликаси ахборот тeхнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Камола Собирова Ўзбeкистон Рeспубликаси ахборот тeхнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Камола Шавкатовна Собирова Ўзбeкистон Рeспубликаси ахборот тeхнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди.

У АКТ вазирлигида ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни Минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича фаолият олиб боради.

Камола Шавкатовна Собирова (Раҳмонова) 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» каналида таржимонликдан бошлаб, турли халқаро ва маҳаллий ташкилотларда масъул вазифаларда давом эттирган. Тайинловга қадар «Артел» компанияси матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган.

У рус, инглиз ва испан тилларини билади. Оилали. 4 нафар фарзанди бор.

Қайд этиш лозим, вазирликнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи Шерзод Ахматов ўз лавозимида фаолиятини давом эттиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!