«Камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш керак»: Green Card дастурига янги талаблар киритилди

«Камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш керак»: Green Card дастурига янги талаблар киритилди

2021 йил учун Green Card лотерея дастури 2019 йил 2 октябрь куни бошланиб, 5 ноябрь куни тугайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди.

Бу галги Green Card дастурига янги талаблар киритилгани ариза берувчилар сони кескин камайишига олиб келиши мумкин. Хусусан, энди талабгорлар ўрта мактабни битирган бўлиши ёки сўнгги 5 йилда камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт этиб белгиланган.

Тасодифий компьютер дастури 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 30 сентябрга қадар лотерея ғолибларини аниқлайди. Қуйидаги давлатлар бу йилги регистрацияда қатнаша олмайди:

Бангладеш, Бразилия, Канада, Хитой, Колумбия, Доминикан Республикаси, Салвадор, Гватемала, Гаити, Ҳиндистон, Ямайка, Мексика, Нигерия, Покистон, Филиппин, Жанубий Корея, Буюк Британия ва унга тегишли ҳудудлар (Шимолий Ирландиядан ташқари) ҳамда Вьетнам.

АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизмати сайтида Green Card билан боғлиқ махсус саҳифа бўлиб, унда ушбу лотереяда иштирок этиш, унинг ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ барча саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб олиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!