"Калмар ўйини" сериали 900 миллион долларга яқин даромад олиши мумкин

"Калмар ўйини" сериали 900 миллион долларга яқин даромад олиши мумкин

Netflix платформасидан Жанубий Кореянинг "Калмар ўйини" сериали 900 миллион долларга яқин даромад олиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters.

Bloomberg томонидан нашр этилган маълумотларга кўра, платформа Жанубий Кореянинг "Калмар ўйини" телесериалидан тахминан 891,1 миллион доллар даромад олишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Netflix сериал ишлаб чиқаришга атиги 21,4 миллион доллар сарфлаган ёки ҳар бир эпизод учун тахминан 2,4 миллион доллар ажратган.

Netflix ҳисоботларида айтилишича, одамлар томошани томоша қилиш учун жами 1,4 миллион соатдан кўпроқ вақт сарфлашган. Тахминан 132 миллион одам сериалнинг дастлабки 23 кунида "Калмар ўйини"нинг камида икки дақиқасини томоша қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!