ЖССТ раҳбари Ғазодаги вазиятни тасвирлашга сўз топа олмаслигини айтди

ЖССТ раҳбари Ғазодаги вазиятни тасвирлашга сўз топа олмаслигини айтди

ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг айтишича, жанглар қайта бошланганидан кейин Ғазо секторидаги гуманитар вазият ҳайратланарли.

Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у Ғазо сектори жанубидаги Нассар касалхонаси 1000 нафар бемор билан тўлдирилгани, бу рухсат этилганидан уч баробар кўп эканлигини ёзган.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, беморлар полда "оғриқдан қичқириб" ётишган ва бундай шароитда шифокорлар уларни даволашган.

Шунингдек, у бу вазиятдан хавотир билдириш учун етарлича кучли сўз топа олмаганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!