ЖССТ бош директори Украинага борди

ЖССТ бош директори Украинага борди

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Украинага ишчи ташриф билан келди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

"Украинага етиб келдим", — деган Гебрейесус.

Гебрейесус, шунингдек, украиналик болаларга кўрсатилаётган ёрдамни кўпайтириш зарурлигини таъкидлаган.

"Ўзим урушда катта бўлган бола сифатида мен болаларнинг нимани ҳис қилаётганини тушунаман", — деб қўшимча қилган у.

Маълум қилинишича, ташриф давомида ЖССТ раҳбари ташкилотнинг Украинадаги ходимлари билан учрашишни режалаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!