Жорий йилнинг олти ойида Германияга ноқонуний киришлар 6,6 фоизга камайди

Жорий йилнинг олти ойида Германияга ноқонуний киришлар 6,6 фоизга камайди

Жорий йилнинг биринчи ярмида Германияга ноқонуний киришлар 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга камайди ва қарийб 42 мингтани ташкил этди.

Бу ҳақда “Report” хабарига кўра , “Welt am Sonntag” газетаси ёзган.

Нашрнинг қайд этишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 45 мингга етган. Бу пасайишнинг сабаби, эҳтимол, вақтинчалик чегара назоратининг жорий этилишидир. Бироқ, Германиянинг тўртта Федерал Полиция идораси кўпроқ рухсатсиз киришларни қайд этди: энг юқори ўсиш Ганноверда (71% ўсиш, 1,2 минг кириш) ва Бад-Брамстедтда (50%, 1,9 минг кириш) қайд этилди. Рўйхатда кейинги ўринларда Кобленз (22 фоиз, 2,3 минг) ва Штутгарт (17 фоиз, 9 минг).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!