Жондорда ноқонуний қурол сақлаб келаётган шахс аниқланди

A A A
Жондорда ноқонуний қурол сақлаб келаётган шахс аниқланди

Жондор тумани Алиле маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган С.С. ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадони яқинидаги дала майдонида 1950 йилда «Златоуст» шаҳри «МОЛОТОВ» қурол заводида ишлаб чиқарилган, 16 калибрли, 6950-Ж-рақамли, «ЗК» моделли ов қуролини тегишли рухсатномаларсиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилган ва қурол тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!