Жокович масаласига Сербия президенти ҳам аралашди

Жокович масаласига Сербия президенти ҳам аралашди

Сербия президенти Александр Вучич дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович билан боғлиқ масалага ўз муносабатини билдирди.

"Бу ерда ҳеч қандай тоза "ўйин" ҳақида гап кетмаяпти. Вазият сиёсий тусга эга. Австралия бош вазири ва унинг атрофидагилар ўзларини ҳаммага бир хил муносабатдагидек кўрсатишга уринишмоқда. Жоковични тўхтатиб қолишнинг бошқа чорасини топа олишмади. Фақат шу пасткашлик йўли билан йўғига ғов бўлишди", - дея Вучичнинг сўзларини келтирмоқда France 24.

Эслатиб ўтамиз, Жокович Мельбурн аэропортида вакцинация билан боғлиқ сабабга кўра ушлаб турилган ва Австралия ҳукумати томонидан мамлакатга киритилмаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!