Жиззахдаги кўлда ноёб сақоқуш овланди

Жиззахдаги кўлда ноёб сақоқуш овланди

Жиззах вилояти Арнасой туманидаги кўлда ноёб сақоқуш овланди. Табиат ресурслари вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, “Айдар-Арнасой” кўллар тизими бўлими инспекторлари олиб борган тезкор тадбирда ҳолат шу кўлда содир бўлгани ва фуқаро Э.Д. сақоқушни қармоқ билан ушлаб, нобуд қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари талаблари бузилган.

Сақоқуш (пеликан) Ўзбекистон Қизил китобига киритилган тур бўлганлиги сабабли ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўриш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли прокуратура органларига тақдим этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!