Жиззахда уч нафар талончи қўлга тушди

Жиззахда уч нафар талончи қўлга тушди

2018 йил 21 декабрь куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани Найман маҳалласида яшовчи Х.Р. ўзининг Газель русумли автомашинасида Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани Буюк Ипак йўли ҚФЙ ҳудудида тўхтаб дам олаётган вақтида, 3 номаълум шахс давлат рақамлари аниқланмаган Нексия русумли автомашинада келиб, унинг автомашинаси ойнасини тош билан уриб синдиришган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, улар Газель салонидан 5 500 000 сўм пулини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қорахитой ҚФЙда яшовчи Б.А., М.А. ва Д.Т.лар ўзларининг бошқарувидаги Нексия русумли автомашинасида содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!