Жиззахда Telegram'да тақиқланган диний материал тарқатган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

Жиззахда Telegram'да тақиқланган диний материал тарқатган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

Жиззах вилоятида 19 ёшли йигит ўзининг мобил телефони орқали 2020 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган турли ақидапарастлик ғоялари йўғрилган маълумотлар билан мунтазам равишда танишиб борган. Шундан сўнг 58 нафарга яқин танишлари ва бошқа шахсларни Telegram-каналига қўшиб, унга диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, муҳокама қилиб келганлиги аниқланган.

Олий суд Матбуот хизмати котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Жиззах шаҳар судида кўриб чиқилган.

Суд мажлисида сўроқ қилинганида у қилмишидан пушаймонлиги, тарқатган диний материалнинг мазмунига тушунмаганини билдириб, кечиришларини сўраган.

Қайд этилишича, суд жараёнида унинг оилавий ҳолати, муқаддам судланмагани, маҳалласидан кафолат хати билан мурожаат қилингани инобатга олинган.

19 ёшли судланувчи ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми "г" банди (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш)да назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!