Жиззахда Кореяга кетмоқчи бўлган фуқаро пулларидан айрилди

Жиззахда Кореяга кетмоқчи бўлган фуқаро пулларидан айрилди

Бахмал тумани Барлос қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1995 йилда туғилган Б.Т. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, фирибгарлик жиноятидан азият чекканлигини билдирган. 

Унинг маълум қилишича, 2016 йилнинг ноябрь ойида Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласи ҳудудида Сирдарё вилояти Сардоба тумани Пахтаобод шаҳарчаси Наврўз маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Р.Ғ. Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 2 минг 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.

Қисқаси, жабрланувчи хорижга ишлаш учун кетолмаган, шу билан бирга пулини ҳам ололмаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!