Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади

Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади

Ҳукумат қарори (565-сон, 10.09.2021 й.) билан Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси:

➖ содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб 3 кун ичида;
➖ жиноят содир этган шахс бўйича – унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказилади.

✅ Муҳокама қилинадиган жиноятлар тақсимоти қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги;

👉 унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар – туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.

📌 Қарор билан жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамада маҳалла, бандлик, соғлиқни сақлаш, ичик ишлар, ёшлар ишлари, миллий гвардия органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.

✅ Муҳокама жараёнида:

▪️ содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят иши мазмуни, шунингдек, жиноятга алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга ҳамда улар муҳокамада иштирок этишга йўл қўйилмайди;
▪️ жиноят содир этган шахс бўйича – суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахс (озодликдан маҳкум қилишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно) ҳамда унинг ота-онаси, ота-онаси ўрнини босувчи шахслар ёки бошқа яқин қариндошларининг иштироки таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!