ЖЧ-2026: 48 иштирокчи мамлакатдан 32 таси аниқ бўлди
ЖЧ-2026нинг 32 иштирокчиси маълум бўлди.
Ноябрь ойида турнирга Норвегия, Португалия, Франция ва Хорватия терма жамоалари саралаб олинди.
Октябрь ойида дастлаб Миср, сўнгра Жазоир, Гана, Кабо-Верде, ЖАР, Қатар, Англия, Саудия Арабистони, Кот-д'Ивуар ва Сенегал ЖЧ-2026га йўл олганди.
Сентябрь ойида Уругвай, Колумбия ва Парагвай, шунингдек, Марокаш ва Тунис турнирнинг ҳал қилувчи босқичига чиқди.
Бунгача Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Эквадор ва Бразилия терма жамоалари жаҳон чемпионатига йўлланма олганди. Турнирда АҚШ, Канада ва Мексика терма жамоалари мезбон сифатида иштирок этади.
Мусобақада жами 48 та жамоа иштирок этади. Турнир келаси йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
