ЖЧ-2022да мухлислар учун янги қоида жорий этилди

A A A
 ЖЧ-2022да мухлислар учун янги қоида жорий этилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа ташкилий қўмитаси Қатар оммавий ахборот воситалари орқали ўйинларни томоша қилиш учун мамлакатга келадиган хорижий футбол ишқибозлари учун белгиланган меъёрларни эълон қилди.

Унга кўра, Қатарга келадиган ишқибозлар мамлакатга кириб келишидан 48 соат олдин коронавируснинг салбий тест жавобини тақдим этиши лозим бўлади. Тест жавоби телефонга юкланган Ehteraz дастурига жойлаштирилган бўлиши лозим, дейилади хабарда.

Эътиборли жиҳати, бу қоида 18 ёшга тўлмаган шахсларга татбиқ этилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!