Жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлиги чекланди
Ўзбекистонда кескин иссиқ об-ҳаво сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу қарор йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Компания ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).