Андижон вилоятида куёв хотинининг машинасида 68 марта қоидабузарлик қилгани аниқланди.
Унга кўра, Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Lacetti’ни бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 миллион сўм ундирилиши белгиланган. Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган.
Шу сабабли куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирди ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиқди.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Ким Жин Ённинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида Жанубий Кореянинг икки нафар ишчиси, 1 нафари Лаос ва 18 нафари Хитой фуқароси бўлган.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.