Жанубий Корея 2025 йил 29 сентябрдан 2026 йил июнигача Хитойдан келадиган туристик гуруҳлар учун визасиз кириш имконини яратади. Бу тадбир Осиё-тинч океани ҳамкорлик ташкилоти (APEC) саммити арафасида хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда, деб хабар беради Reuters агентлиги.
Корея Республикаси Туризм вазирлигининг маълум қилишича, Хитойда октябрь ойи бошидаги байрамлар даврига қадар визасиз режимни жорий этиш тўғрисидаги қарор сайёҳлар оқими тикланаётган бир пайтда иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган.
Бу ҳақда Жанубий Кореяда 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Кёнжуда ўтадиган APEC халқаро форуми олдидан туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича йиғилишдан кейин маълум қилинди.
Визасиз кириш ҳақидаги янгиликлар замирида жанубий кореялик универмаглар, казинолар, меҳмонхоналар ва косметика ишлаб чиқарувчиларнинг акциялари қиймати ошди. Жумладан, Hyundai универмаги акциялари 7,1% га, Hotel Shilla – 4,8% га, Paradise казинолар тармоғи – 2,9% га ва Hankook Cosmetics – 9,9% га кўтарилди.
Маълумот учун, визасиз кириш таклифи илк бор март ойида Хитой 2024 йил ноябридан Жанубий Корея ва яна бир нечта давлат фуқароларини визадан озод қилганидан сўнг эълон қилинган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.