2025 йил 23 май куни Жанубий Кореянинг “T'way Air ” лоукостер авиакомпаниясига тегишли илк тўғридан-тўғри авиарейс муваффақиятли тарзда Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнди. Ушбу парвоз Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳридан амалга оширилди.
“T'way Air ” лоукостер авиакомпанияси томонидан йўлга қўйилган янги рейслар Сеул – Тошкент – Сеул йўналиши бўйича ҳафтасига тўрт марта мунтазам парвоз қилиши режалаштирилган. Бу ташаббус Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм, савдо-иқтисодий ҳамда маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мазкур рейс орқали нафақат сайёҳлар, балки Корея Республикасининг машҳур мусиқий жамоаси — “BLACKSWAN” к-поп гуруҳининг аъзолари ҳам мамлакатимизга ташриф буюришди. Бу ташриф, айниқса ёш авлод орасида катта қизиқиш уйғотмоқда ва Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги маданий-туристик салоҳиятини намойиш этиш имконини беради.
Қайд этиш керакки, ушбу рейснинг йўлга қўйилиши орқали Ўзбекистон туризм йўналиши янада ривожланади, мамлакатимизга чет эллик сайёҳлар оқими ортади. Янги ҳаво йўналишининг очилиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади ҳамда туризм соҳасида ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Айниқса, Корея Республикасида телевидение ва ижтимоий тармоқларида 20 миллиондан ортиқ аудиторияга эга бўлган “BLACKSWAN” к-поп гуруҳи Ўзбекистоннинг тарихий обидалари, миллий анъаналари, табиий гўзалликлари ҳамда меҳмондўст халқи ҳақида кенг тарғибот ишлари олиб борилишни режалаштирилган.
T'way Air – 2010 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Сеулда жойлашган. Авиакомпаниянинг истиқболдаги режалари қаторига яна ҳам кўпроқ рейсларини амалга ошириш ҳамда Жанубий Корея ва Ўзбекистонда туризм бозорини ривожлантириш киради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.