Хонанда Жаҳонгир Отажонов сиёсий фаолиятини тугатгани тўғрисида маълум қилди. Инстаграмдаги саҳифасида чиқиш қилган собиқ хонанда яна концерт беришини айтган.
“Сиёсий масалада жонли эфир ташкил қилмаганимга 15 кун бўлди. Ҳар бир эфиримда онамнинг умри 5 йилга камайиб кетяпти. Ота-онамнинг ҳар куни йиғлаб ўтириши мен учун қимматга тушмоқда. Ҳаттоки, Президент бўлиб қолсам, буларга бирор кор-ҳол бўлса, менга татимайди. Шунинг учун, мен бутун жамоатчиликдан узр сўрайман. Ҳозирча, сиёсатдан чекиниб тураман. Қисмат бўлса, балки сиёсий фаолиятимни давом эттирсам ҳам ҳар куни онамнинг “ўлишини” кўриб ўтириш мени чарчатди”, дейди у.
Отажонов сўзида давом этар экан, бутун жамият ва сиёсатчилардан яна бир бор узр сўради:
“Бутун жамоатдан, бутун ватандошлардан, борки сиёсатчилардан ва борки партия аъзоларидан узр сўрайман. Ҳозирча бу ишни давом эттира олмайман. Чунки, онамни кўндириш учун 6 ой курашдим. Лекин сиёсий фаолият осон эмас экан, буларнинг ҳар куни сиқилиши мени чарчатди. Бу йилги президентлик сайловларида ҳам омад тилайман. Нимаики бўлса, халқимизнинг фойдаси учун бўлсин”.
Мурожаат якунида Жаҳонгир Отажонов онасига юзланиб, унинг шарафига “Онам учун” деб номланган концерт беришини айтди. У 2020 йил декабрь ойида санъатдан кетганини эълон қилган эди. Орадан кўп ўтмай жорий йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган президентлик сайловида номзодини қўймоқчилигини оммага маълум қилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.