Жаҳон валюта захираларида долларнинг улуши энг паст даражага тушди
Жаҳон валюта захираларидаги долларнинг улуши 2024 йилнинг учинчи чорагида сўнгги 30 йилликдаги минимал даражага етди, дея хабар беради РИА Новости Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотлари таҳлилига кўра.
Америка валютасининг халқаро захиралардаги улуши кетма-кет иккинчи чоракда камайди - июль-сентябрь ойларида у 0,85 фоиз пунктга, йил давомида эса 1,8 фоизга камайди. Чорак якунига кўра, бу кўрсаткич 57,4 фоизга қисқарди, бу 1995 йилдан бери қайд этилган минимал кўрсаткич.
Валюта захираларида пасайиши кузатилаётган яна бир валюта — Швейцария франки бўлиб, унинг улуши апрель-июнь ойларида 0,2 фоиздан 2021 йил охиридан бери энг паст 0,17 фоизга тушиб кетди.
Доллар ва франк улушининг пасайишининг асосан евро ҳисобига бўлди: учинчи чоракда унинг улуши 20,02 фоизгача ошди, апрель-июнь ойларида эса 19,75 фоизни ташкил этди. Захира ҳисобланмайдиган валюталар яна 0,23 фоиз пунктини қўшди - энди улар барча захираларнинг 4,46 фоизини ташкил қилади. Йенаннинг улуши эса чоракда 0,22 фоиз пунктга ошиб, 5,82 фоизни ташкил этди, бу 2021 йил март ойи охиридан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Юаннинг улуши июль-сентябрь ойларида кетма-кет пасайганидан (-2,14%) кейин яна ошди (+2.17%). Бошқа захира валюталарининг улуши ҳам бироз ошди - фунт стерлинг ва Австралия доллари - 0,03 фоиз пунктига, Канада доллари - 0,06 га.
АҚШ доллар ёрдамида Россияга қарши мисли кўрилмаган молиявий санкциялар киритганидан сўнг дунёнинг кўплаб давлатлари долларга муқобил қидирмоқда. Аксарият марказий банклар активларни олтинга ёки бошқа қимматбаҳо қоғизларга ўтказиб, рискларни камайтирмоқда.
Ушбу тенденция гоҳ яққол, гоҳ яширин давом этмоқда. Ҳатто доллорнинг асосий устунларидан бири бўлган нефть савдосини ҳам бундан буён бошқа валюталарда олиб бориш мумкин.