Нацистлар Жабалия лагеридаги Ал-Ауда касалхонаси яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган роботни портлатиб юборди
Бомбаланаётган Ғазо: 448-куннинг асосий воқеалари.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 448 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Ғазо маркази, Зайтун ва Шайх Радван ҳудудлари, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 45339 киши шаҳид бўлди.
▪️Нацистлар Жабалия лагеридаги Ал-Ауда касалхонаси яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган роботни портлатиб юборишди. Касалхона директори ва 6 нафар тиббиёт ходими яраланган.
▪️Ўша тунда фашистлар Камол Адван касалхонаси яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган учта роботни портлатиб юборишди. Архив хонаси ёнмоқда. Шу соатларда ишғолчилар шифохонани ўраб олишди ва барчага бинони тарк этишни буюрдилар. Охирги 24 соат ичида Камол Адванга туташ уйларнинг портлатилиши натижасида 50 киши, жумладан 5 тиббиёт ходими ҳалок бўлди.
▪️Ғазода 72 соат ичида 4 нафар чақалоқ ҳипотермия ва шамоллашдан вафот этди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазо шимолида босқинчи майорни йўқ қилди, яна уч нафар босқинчи оғир яраланди.
▪️Яманда босқинчиларнинг ҳужумлари натижасида 6 киши ҳалок бўлди, 40 киши яраланди. Сано аэропортига ҳужум уюштирилган вақтда ЖССТ раҳбари БМТ делегацияси билан аэропорт ҳудудида бўлган. ЖССТ гуруҳи аъзоларидан бири жароҳатланган.
▪️Босқинчилар Яманни бомбардимон қилганидан бир неча соат ўтгач, Ҳусийлар Тел-Авивга ракета учирдилар. 18 кўчманчи яраланган.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин, Байтлаҳм, Наблус, Ал-Халил, Қалкилияга бостириб киришди. 2 фаластинлик ҳалок бўлди, 4 киши яраланди.
▪️БМТ махсус маърузачиси Франсесса Албанесе: Ғазода геноцид содир бўлганда, қанча одам, айниқса Ғарбда тунда ухлашни уддалайди.