Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли 37,7 млн кишини ташкил этган
Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.
Шундан:
Аёллар сони – 18 млн 714,9 минг киши;
Эркаклар сони – 18 млн 982,9 минг киши;
Шаҳар жойларда – 19 млн 216,4 минг киши;
Қишлоқ жойларда – 18 млн 481,4 минг киши.
Аввалроқ 1920 йилдан бери (4,4 млн) Ўзбекистонда истиқомат қилувчилар сони 33,1 млн кишига кўпайгани хабар қилинганди. Ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистон аҳолисининг доимий сони 37,5 миллиондан ошиб, 37 506 617 кишини ташкил этган эди. Мутахассислар фикрига кўра, 2030 йилга бориб, Ўзбекистон аҳолисининг сони 40 миллион кишига етиши кутилмоқда.
Бу эса Марказий Осиё аҳолисининг ярми бўлади. Сўнгги 30 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 15 миллион кишига ортган, бу эса барқарор демографик динамикани кўрсатади. Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 йилни ташкил этади.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Бундесвер бош инспектори Карстен Броер Welt нашрида берган интервьюсида таъкидлашича, Россия армияси шахсий таркиби ва қурол-яроғлари сонини шиддат билан оширмоқда.
170 миллион аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Бангладеш Исроил билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларга эга эмас ва расман мустақил Фаластин давлатини қўллаб-қувватлайди.
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.