“ЛЭТИ” Санкт-Петербург давлат электротехника университети мутахассислари янги физикавий принципларга асосланган ихчам компьютерни яратдилар. Аналогларидан фарқли ўлароқ, магноникага асосланган янги резервуар компьютери кафтингизга сиғади ва тахминан 10 баробар камроқ энергия сарфлайди, деди ЛЭТИ физикавий электроника ва технология кафедраси профессори Алексей Устинов TASSга. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.
- Бизнинг ишланмамиз резервуар компьютерининг дизайнини соддалаштириш, уни енгилроқ, энергия тежамкорлиги ва кафтингизга сиғадиган даражада ихчам қилиш имконини берди. Ана шу хусусиятлардан келиб чиқиб, келажакда бундай ҳисоблаш қурилмалари технологияда, масалан, бошқарувчисиз сув ости, ер ва ҳаво транспорт воситаларининг электрон тизимлари оғирлигини камайтириш учун кенг тарқалиши мумкин, — деди А.Устинов.
Профессор замонавий рақамли қурилмаларнинг аксарияти ўз имкониятлари чегарасига яқинлашиб қолган классик электроника тамойиллари асосида ишлаётганини тушунтирди. Чекловларни енгишнинг бир йўли - бу магноник принципларга асосланган компьютерларни ишлаб чиқишдир. Ушбу илмий йўналишнинг марказида спин тўлқинлари (магнитланиш тўлқинлари) ва магнон квазизарралари жойлашган.
- Нисбатан яқинда олимлар, жумладан, биз магнонлар ёрдамида транзисторли ҳисоблаш қурилмаларига нисбатан юқори тезлик ва кам қувват сарфи билан таниб олиш ва таснифлаш масалаларини ечиш мумкинлигини исботладилар. Магнон физик резервуари нейрон тармоғининг аппарат аналоги бўлиб, у анъанавий дастурий таъминот нейрон тармоқлари билан бир хил функционалликка эга, - дея қўшимча қилди Алексей Устинов.
Резервуар компьютери нейрон тармоқ операцияларини бажариш учун, масалан, объектларни аниқлаш, фазовий йўналтириш ва корхоналарда ахборот тизимларини автоматлаштириш учун мўлжалланган. У магнит плёнкага асосланган. Махсус плёнканинг турли бўлимларига электр токи берилади, бу эса дастлаб бир хил магнитланиш майдонини маҳаллий равишда ўзгартиради. Шундай қилиб, битлар билан кодланган турли амплитудали ахборот сигналлари компьютер резервуарига узатилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.