Италиянинг Nova ахборот агентлиги мухбири Габриэле Нунциати Европа Комиссияси расмийларига Ғазо ҳақида савол берганидан сўнг ишдан бўшатилди.
Яқинда Брюсселга тайинланган журналист 13 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Еврокомиссия расмийларидан урушдан кейинги қайта қуриш учун товон тўлаш тамойиллари ҳақида сўради. Унинг эслатишича, ЕИ бир неча бор Россия Украинага етказилган зарарни тўлаши зарурлигини таъкидлаган ва бу ёндашув Исроилга ҳам тегишлими ёки йўқми, деб сўраган.
Комиссия матбуот котиби Паола Пигно бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Воқеадан бир неча кун ўтиб, Европарламентнинг Италиянинг чап қаноти вакили Гаэтано Педулла Нунциати ишдан бўшатилганини эълон қилди.
Журналистнинг ўзи бу маълумотни Анадолу агентлигига тасдиқлаб, воқеа тафсилотларини ошкор эта олмаслигини таъкидлади.
Урсула фон дер Ляйен бошчилигидаги Европа комиссияси Исроилни қўллаб-қувватлагани ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини сўзсиз маъқуллагани учун бир неча бор танқид қилинган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.