Италияда “Бобурнома” асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

Италияда “Бобурнома” асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

Флоренция шаҳридаги тарихий “Палаццо Строцци” қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палаццо Строцци” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини, “Sandro Teti Editore” нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Бобурнома”нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.

– “Бобурнома”ни улуғ шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Бобур ижодининг дурдонаси, XV–XVI асрларда Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон ҳудудларида содир бўлган тарихий воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи ўзига хос ноёб энциклопедия деб аташ мумкин, – деди Рекардо Ненчини. – XVIII аср бошларидаёқ “Бобурнома” Европа тилларига таржима қилина бошланган. Бугун биз тақдимот маросимини ўтказаётган ушбу нашр итальян ва ўзбек халқлари ўртасидаги адабий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқаларининг самарали ва ёрқин намунаси сифатида дунёга келди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга жуда катта ҳисса қўшмоқда. Албатта, биз учун Шарқ, хусусан, Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк шахслар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ғоят муҳим аҳамиятга эга.

– Ўзбекистон раҳбари жаноб Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошисида қайд этилганидек, Италия илмий ва маданий жамоатчилигининг буюк шоир ва қомусий олимнинг бебаҳо мероси, ўзбек давлатчилигининг уч минг йиллик тарихи билан танишуви халқингизнинг маънавий олами, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар моҳиятини англашга ёрдам беради. Асарни итальян тилида нашр этиш жараёнига малакали таржимонлар, муҳаррирлар ва дизайнерлар гуруҳи жалб этилди. Китобнинг дунёга келишига муносиб ҳисса қўшган барча дўстларимизга, хусусан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, академик Шуҳрат Сирожиддиновга, италиялик таниқли туркийшунос олим, профессор Федерико Де Ренци, таржимон Федерико Пасторе, атоқли итальян олими ва адиби Франко Кардини сингари фидойи инсонларга чин қалбдан миннатдорлик билдираман.

Ушбу муҳташам нашр бобурийлар даврига оид 96 та миниатюра билан безатилиб, юксак матбаа сифати билан нашр этилгани алоҳида эътиборга лойиқ.

– “Бобурнома”ни хорижий тилларга таржима қилиш муаллифнинг ҳаётлиги давридаёқ бошланган, – деди Баҳром Абдуҳалимов. – Бугун бу ўлмас асар Леонардо да Винчи, Микеланжело, Данте, Петрарка сингари буюк мутафаккирлар тилига илк бор таржима қилинди. Бу нашр Бобур ижодининг Италияда, умуман, Европадаги маданий жамоатчилик орасида, академик доираларда янада кенг таркалишига хизмат қилади. Бу ижодий лойиҳанинг рўёбга чиқарилгани ўзбек ва итальян олимлари ўртасидаги илмий алоқаларни, шубҳасиз, янги поғонага кўтаради.

Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бугун Янги Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан маданий меросни асраб-авайлаш ва тарғиб этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, италиялик ҳамкасблар билан илмий-маърифий алоқалар изчил давом эттирилишига ишонч билдирди.

– Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли бугун дунё жамоатчилиги, жумладан, Италия аҳли ҳам Ўзбекистонни қайтадан кашф этмоқда. – деди Марказ директори. – “Бобурнома”нинг итальян тилига таржимаси бу йўлдаги янги амалий қадамдир. Италияда Амир Темур ва темурийларга, Бобур ва бобурийлар меросига ҳурмат-эътибор юқори эканини кўриб, мамнун бўлдик. Жумладан, Флоренциядаги Уфимци галереясида Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ноёб портретини кўриб, қалбимиз ғурурга тўлди. Болонья университети кутубхонасида ҳам Ибн Синонинг бир қатор қўлёзма асарлари сақланади. Сафаримиз давомида улар билан ҳам яқиндан танишиш режалаштирилган. Шунингдек, Ватикан кутубхонасига ташриф ҳам кўзда тутилмоқда. Ишонамизки, у машҳур илм-фан даргоҳида ҳам Ватанимиз тарихи, буюк аждодларимиз меросига оид янги топилмаларга гувоҳ бўламиз.

– “Бобурнома”нинг итальян тилига таржимасини йирик маданий ҳодиса сифатида баҳолаш мумкин, – деди тадбирда иштирок этган Италиянинг Vico кинокомпанияси президенти Виктория Петросянц. – Ўзбекистон маданий мероси ғоят бой ва ранг-баранг. Бизнинг компаниямиз ҳам бир неча йилдан бери ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бу заминдан етишиб чиққан улуғ алломалар ҳаёти ҳақида фильмлар яратиб келмоқда. Бизга бунинг учун барча шарт-шароитлар яратиб бериляпти. Мен, очиғи, тарихий меросга бундай юксак эътибор ва ғамхўрликни дунёнинг бошқа давлатларида камдан-кам кўрганман. Бу албатта ҳар томонлама ибратга лойиқдир.

Улуғ аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг сўнмас хотирасига бағишланган илмий-маърифи тадбирлар барча иштирокчилар қалбида ёрқин таассурот қолдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Украина бир зарба билан Россиянинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия армиясига қаттиқ зарба – қўмондонлик йиғилиш вақтида йўқ қилиб юборилди.

Иккиланмай зарба берамиз: АҚШ Россияга очиқ таҳдид қилди!

Москвага огоҳлантириш. Россия учун оғир кунлар яқинми?

Хитойда 125 миллион йиллик чаён топилди! Илмий сенсация!

Хитойда 125 миллион йиллик чаён тошқотмаси топилди.

Россия АҚШга рад жавобини берди: Уруш тугамайди!

Россия АҚШ таклифини қабул қилмади. Украина бўйича келишув имконияти қолмадими?

Абдуқодир Ҳусановнинг нархи рекорд даражада кўтарилди

Жаҳонга машҳур Transfermarkt интернет-портали Англия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.

Фавқулодда Хабар! Украина Қўшинлари Суджани тарк этди

Украина қўшинлари Суджадан чекинди – бу нимани англатади?

Нурсултон Рўзибоев: "Машрабжоннинг аҳволини кўриб, UFC тугул, умуман бошқа жанг қилишини хоҳламадим"

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев укаси Машрабжоннинг Жаред Гордонга қарши бекор бўлган жанги ҳақида гапирди.

Украинанинг янги дахшатли қуроли кўрсатилди: Россияга янги "Нептун" билан зарба берилди

Украинада 1000 километр узоқликка учувчи янги "Узун Нептун" қанотли ракетаси мавжуд ва у аллақачон уни Россияга қарши қўллади.

"Реал"га гол урган ўзбекистонлик футболчи Эрон клубига ўтишга яқин!

Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасида ўтказган Жасурбек Яхшибоев Эрон чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Сув остида кўрилган энг улкан тирик мавжудот: У 34 метр узунликда ва Наполеон давридан бери яшаб келмоқда

Океаннинг ўзидан пайдо бўлган маржон рифлари ернинг хазинаси ҳисобланади, чунки улар кўплаб денгиз жонзотларига бошпана беради ва...

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Бугун Россиядаги энг катта ифторлик ўтказилади

Бугун, 19 март куни Қозон шаҳрида Россиядаги энг катта Рамазон ифторлиги ўтказилади. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Камил Самигуллин РИА Новостига маълум қилди.

Яман ҳусийлари Исроил авиабазасига гипертовушли ракетада зарба берди

Исроил Ғазо секторини ўққа тутишни тиклашига жавобан, Яман ҳусийлари Негев чўлида жойлашган Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари базасига «Фаластин-2» гипертовушли ракетасида зарба беришди. Al Masirah телеканали бу ҳақда ҳусийларга асосланиб хабар тарқатди.

Рубль қуламоқда! Путин ва Трамп суҳбатидан сўнг бозорлар ларзага келди

Рубль йўналишини ўзгартириб, яна тушишни бошлади...

Путин Украина қўшинларини тор-мор этиш якунланаётганини эълон қилди

Путиндан муҳим баёнот! Россия операцияни якунламоқда.

Зеленский Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги суҳбатга муносабат билдирди

Путиннинг Украинага ёрдам бермаслик талаблари бизни кучсизлантиришга қаратилган

Йил бошидан буён қанча эгизак туғилгани айтилди

2025 йилнинг январ-феврал ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича жами 135 914 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Улар бир-бирини топди

Трампнинг махфий суҳбатлари фош бўлди.

Россия учирган уруш дрони Қозоғистонга етиб келди

Россия томонидан Украинага учирилган "Шаҳед" дронларидан бири Қозоғистонга қулади.

Путиннинг буйруғи: Россия ўз дронларини ўзи уриб туширди

Ғалати ҳолат. Россия ўз дронларини нега уриб туширди?

Қон тўкишдан завқланадиган шахс яна вазир этиб тайинланди

Бен-Гвир январь ойида ўт очишни тўхтатиш келишувига норозилик билдирган ҳолда Исроил ҳукуматидан истеъфога чиқди ва Ғазо секторида жанглар қайта бошланганидагина Нетаняху коалициясига қайтишини кўриб чиқишини айтган эди.

🔥 Курскда Россияга ғалаба келтирган "дрон инқилоби" – янги тактика қандай иш берди?

Дронлар уруш қоидаларини ўзгартиряпти. Янги дрон тактикаси Россиянинг Курскдаги ғалабасини таъминлади.

Трамп Путин билан суҳбатдан сўнг унга таъриф берди

Tramp Путин билан суҳбати ҳақида гапирди.

Зеленский ва Трамп суҳбати бир соат давом этди

Улар нималар ҳақида суҳбатлашди?

🔴 Қонхўрлик: Ғазода яҳудийлар урушни қайтадан бошлади. Аллақачон 183 боланинг қони тўкилди

Исроилнинг янги ҳужумлари – Ғазо яна аланга ичида!

Украина зарба берилмаслиги керак бўлган объектлар рўйхатини таклиф этмоқда

Путин ваъда берди, аммо ҳужумлар давом этяпти – Зеленскийдан жавоб!

АҚШ Зеленскийнинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? Бу борада яширин ҳаракат аллақачон бошланди

Зеленскийнинг келажаги хавф остида. Зеленскийга муқобил номзод ким бўлиши мумкин?

Туркияда норозилик намойишлари бошланди

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни тарқатишда кескин чораларни қўлламоқда.

Ленинградда Ми-28 вертолёти қулаб тушди

Хабар қилинишича, вертолёт экипажи ҳалок бўлган.

Туркия хавфсизлик кучлари Истанбул мэри Экрем Имомоғлуни қўлга олди

Яқинда Истанбул университети Бош прокуратура сўровига кўра мэрнинг дипломини бекор қилди.

Шимолий Македонияда ёнғин билан боғлиқ ҳодиса учун ўн киши ҳибсга олинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга пиротехника воситаларидан фойдаланиш сабаб бўлган.

Путин ва Трамп Эрон масаласини ҳам муҳокама қилди

Бу ҳақда Оқ уйнинг икки давлат раҳбарларининг музокаралари якунлари бўйича ёзма баёнотида айтилади.

Трамп Россиянинг нодир ер металларини сотиб олмоқчи

Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди .

Полша президентлигига номзод ЛГБТ кўргазмасини бузди

Бу ҳақда ТВП Инфо хабар берди .

Исроил Ғазодаги жангларни давом эттиради

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняху телевидение орқали халққа мурожаатида маълум қилди.

Пентагон фуқаролик ходимларини 50 мингга қисқартиради

Бу ҳақда Associated Press Пентагон вакили баёнотига таяниб хабар берди.