Италия расмийлари Олимпия ўйинларининг биринчи кунида темир йўлда қўпорувчилик содир этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Жиноятчилар темир йўл инфратузилмасига зарар етказиб, поездлар ҳаракатини издан чиқарган, дея хабар бермоқда агентлик Италия транспорт вазирлигига таяниб.
Полиция турли ҳудудларда учта алоҳида ҳодисани аниқлаган. Улар тезкор, шаҳарлараро ва минтақавий поездлар ҳаракатида 2,5 соатгача кечикишларга олиб келган. Марке вилоятидаги Пезаро шаҳри яқинидаги қурилмага ўт қўйилган, Болоняда эса поездлар тезлигини ўлчашда фойдаланиладиган электр кабеллари кесиб ташланган. Шунингдек, Болоня–Падуа йўналишидаги қурилма қўлбола портловчи қурилма зарарсизлантирилган.
Италия транспорт вазирлиги ушбу ҳодисалар 2024 йилда Парижда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш куни содир бўлган қўпорувчилик ҳаракатлари билан таққослаган. Ўшанда Франциянинг юқори тезликдаги поездлар тармоғи инфратузилмасига ҳужум қилинган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.